Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қизимга “Ясмина” исмини қўйсам бўладими? 06.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум Одилхон кори ака. Саволим бор эди. "Ясмина" исмининг маъноси нима ва бу исмни фарзандга қўйса бўладими? Жавоб учун раҳмат Оллоҳ умрингизни зиёда қилсин!

Булим Ижтимоий масалалар
33952
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Ясмина” сўзи форсча “ёсамин” (ёсемин) сўзининг арабчага ўтиб, кейин бирлик муаннас (женский род) шаклига келтирилган кўриниши бўлиб, “ясмин гули” деган маънони англатади. “Ясмин” мўътадил иқлимга эга бўлган минтақаларда, жумладан ўрта ер денгизи ҳавзасига туташ бўлган давлатларда, тропик ва субтропик минтақаларда, Ҳиндистон ва шарқий осиё мамлакатларида кўп учрайдиган гулли, жуда ҳам чиройли ва хушбўй ўсимлик бўлиб, табиатда унинг 200 га яқин турлари бор. Ясмин уй ва ҳовлиларда чирой ва хушбўй ҳид таратиши учун экилади. Унинг гули ва ёғидан косметик моддаларга фаол қўшимча сифатида ҳам фойдаланилади. Атир ва парфюмерия маҳсулотларига қўшилади. Ясмин гули чойларга ҳам хушбўйлантирувчи қўшимча сифатида қўшилади. Шунингдек, ясмин гулидан ёғ ҳам олинади. Ясминнинг тиббий фойдалари ҳам талайгина. Ясмин ўстириладиган мамлакатларда мазкур ўсимлик халқ табобати ва медицинада кенг кўламда қўлланилади. Ундан бош оғриғи, ошқозон-ичак касалликлари, тери яллиғланиши, жигар оғриғи, бўғимлар оғриғи, рематизм, мигрен каби касалликларни даволашда фойдаланилади.
    Хуллас, “ясмина” гулли ўсимлик номи. Бу ном баъзи мамлакатларда қиз болаларга исм сифатида қўйилади. Уни исм қилиб қўйишнинг зарари йўқ. Аммо, исм қўйишда фақат унинг жарангдорлиги, мода бўлганлиги ёки қулоққа чиройли эшитилишига эмас, балки, маъноси ва фазилатига ҳам эътибор берилса ва ўз халқимизда қадимдан урф бўлган, муқаддас динимиз таълимотларига ҳам уйғун бўлган исмларни қўйишга аҳамият қаратиш бизнингча афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45674
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қизимга “Ясмина” исмини қўйсам бўладими? 06.09.2015

Ассалому алайкум Одилхон кори ака. Саволим бор эди. "Ясмина" исмининг маъноси нима ва бу исмни фарзандга қўйса бўладими? Жавоб учун раҳмат Оллоҳ умрингизни зиёда қилсин!

33952