Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Тепки чиққанда эгизак фарзанди бор аёлга тептириш керакми? 04.09.2015

Савол:

Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими? Кўпинча, болаларнинг томоғи оғриб, сўлак ютолмай қолса, тепки бўлди деб, ёш келинларга айниқса эгизак фарзандли келинлараг тептиришади. Шундай қилса, тепкига даво бўлар эмиш. Бу нарсага динимиз кўрсатмаларида нима дейилган?

Булим Ижтимоий масалалар
6860
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу борада динимиз Исломда ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Яъни, бу касалликнинг тепки деб аталиши ва унда ёш келинларга тептириб қўйилса, тузалиб кетиши ҳақида ҳеч қандай далил-ҳужжатнинг ўзи йўқ. Бу иш халқ орасидаги айрим нодон кимсалар томонидан чиқарилиб, кейин оммалашиб кетган нотўғри, хурофий одатлардан бири ҳисобланади. Ўзи аслида мазкур касалликни "тепки" деб номланишининг ўзи ҳам хато. Зеро, бундай касалликнинг замонавий тиббиётда ўз номи бор. У ҳам бўлса "паротит" ёки "эпидемик паротит" бўлиб, бу юқумли вирус натижасида пайдо бўлади ва сўлак безларининг шишиши, сўлак ютолмаслик, томоқ оғриши, тана ҳароратининг кўтарилиши каби аломатлар билан кечади. Ўғил болаларда мазкур касаллик туфайли мояклар ҳам шишиб, оғриш ҳолатлари кузатилади. Ўзи ёки фарзандларида шундай белгилар пайдо бўлган кишилар дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Чунки, бу касаллик вақтида даволанмаса ўзидан жуда ёмон асоратлар қолдирадиган хавфли касалликлардан саналади. Даволамасдан оёқда ўтказиб юборилса, бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин. Шундай экан, бундай касалликка дучор бўлган одамни бу тариқа яъни эгизак фарзандли келинга тептириб, яъни ўша томоғи ва қулоғи остига тептириб, даволаш бирон-бир тиббий муолажа услубларида ҳам йўқ. Афсуски, фарзандлари касалланганда шифокор кўригига бориш ўрнига ҳали-ҳануз шундай аҳмоқона ишларга мурожаат қилиб юрувчилар етарлича топилади. Айниқса, қишлоқ жойларда бу одат ҳали ҳам ҳукмрон. Шу боис, юртдошлариимизни бундай хурофотларга берилмасдан, шифокорга мурожаат қилишларини тавсия қиламиз. Акс ҳолда ҳам нотўғри эътиқод учун инсон гуноҳкор бўлади, ҳам бефойда муолажа туфайли вақт бой берилиб, аҳвол баттарлашиб кетади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218983
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98183
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47199
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45684
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тепки чиққанда эгизак фарзанди бор аёлга тептириш керакми? 04.09.2015

Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими? Кўпинча, болаларнинг томоғи оғриб, сўлак ютолмай қолса, тепки бўлди деб, ёш келинларга айниқса эгизак фарзандли келинлараг тептиришади. Шундай қилса, тепкига даво бўлар эмиш. Бу нарсага динимиз кўрсатмаларида нима дейилган?

6860