Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Агар егуликка нисбатан шубҳа пайдо бўлса, нима қилиш керак? 02.09.2015

Савол:

Ассалому алейкум! Қори ака, мен ҳозир чет элдаман. Бу ерни овқатларига шубҳа қилаяпман. Бир танишимиз менга ширинлик (тўрт) бериб юборганди, ўртоқларинг билан ейсан деб. Лекин мени шубҳам бор. Бу тортни ташлаб юборишим керакми? Менга гуноҳ йўқми ташлаб юборсам?

Булим Ижтимоий масалалар
4299
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мазкур ширинлик ўрамига ёзилган маълумотларга қаранг. Агар маҳсулот ҳаром қўшимчаларни ўз ичига олмаган бўлса, истеъмол қилсангиз бўлаверади. Бордию, шубҳангиз кетмаса, у ҳолда бировга бериб юборинг. Мисол учун, ўша ерлик ва бундай нарсаларни одатда бемалол тановул қиладиган аҳоли вакилларидан бўлмиш таниш-билишларингизга бериб юборсангиз бўлади. Ёки жуда бўлмаса уй ҳайвонларига едириш ҳам мумкин. Бу эса ташлаб юбориб, неъматни совуришдан яхшироқдир. Чунки, туриши нажосат бўлмаган нарсаларни ташлаб юбориш исроф бўлади. Мисол учун таомга қандайдир нажосат тушиб қолса, уни еб бўлмайди, аммо ҳайвонларга бериб юборилади. Сиз айтаётган ширинлик эса нажосат эмас, балки, ичида айрим ҳалол ёки ҳаромлиги ноаниқ бўлган қўшимчалар бўлиши мумкин. Шундай ҳолатда ахлатга ташлаб юборгандан кўра маҳаллий аҳолидан бўлган кишиларга бериб юбориш афзалроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219048
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98195
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45712
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Агар егуликка нисбатан шубҳа пайдо бўлса, нима қилиш керак? 02.09.2015

Ассалому алейкум! Қори ака, мен ҳозир чет элдаман. Бу ерни овқатларига шубҳа қилаяпман. Бир танишимиз менга ширинлик (тўрт) бериб юборганди, ўртоқларинг билан ейсан деб. Лекин мени шубҳам бор. Бу тортни ташлаб юборишим керакми? Менга гуноҳ йўқми ташлаб юборсам?

4299