Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Эгизакларнинг бири туғилмасдан нобуд бўлиб, бошқаси туғилса уларга қандай исм қўйилади? 02.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум Қори ака. Эгиз хомиланинг бири туғилмасдан она қорнидалигида нобуд бўлиб (3 ойлигида) бири дунёга келса, унга исм қўйишда эгизаклар исми (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зухра сингари) қўйилиши керакми ёки бошқа яхши исмларни қўса ҳам бўладими?

Булим Ижтимоий масалалар
4338
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Эгизакларга “ҳасан-ҳусан”, “фотима-зуҳра”, “ҳасан-зуҳра”, “фотима-ҳусан” тарзида исм қўйиш асосан бизнинг юртларда урф бўлган. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг суюкли набиралари Ҳасан ва Ҳусайнлар ҳам эгизак бўлишмаган. Уларнинг орасида бир йил фарқ бор. Лекин, халқимизда табаррук учун эгизакларга Набий алайҳиссаломнинг набиралари исмини қўйиш одат тусига кирган. Аммо, бу нарса эгизак туғилса уларга албатта шундай исм қўйиш кераклигини тақозо қилмайди. Шундай экан, маъноси яхши бўлган истаган исмингизни қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219051
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98195
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45715
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар