Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Фарзандим исмининг ёзилишини ўзгартиришим керакми? 01.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Фарзандимнинг исми Абдулазизбек. Кўп манбаларда кўрдим бу исм ҳар-хил ёзилар экан: Abdul Aziz, Абдул-азиз, Abdulaziz va Абдулъазиз, Abdul’aziz. Фарзандим исмини қайси бирига тўғрилаб ўзгартирай. Абдураҳмон исми ҳам Абдурраҳмон кўринишида ҳам бўларкан. Қай бири тўғри?

Булим Ижтимоий масалалар
4358
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Фарзандингиз исмининг ёзма кўринишини ўзгартиришингиз шарт эмас. “Абдулазизбек” ёки “Абдулазиз” деб ёзишда фикримизча хато йўқ. Албатта бу тарзда ёзилиши араб тили қоидаларига тўғри келмаслиги мумкин. Аммо, бизнинг тил араб тили эмас, ўзбек тили эканлигини ҳам ёдда тутиш керак. “Абдулазиз” (“Азизнинг қули”) сўзи асли арабча бўлса ҳам аммо тилимизга ўтгандан сўнг, шу тарзда талаффуз қилинадиган бўлган. Шу боис “Азиз” сўзидаги айн ҳарфини билдириб, айириш белгиси ёки тутуқ белгилари қўйишни шарт деб ўйламаймиз. Чунки, барибир бизда мазкур айн ҳарфи талаффуз қилинмайди. Аслида ўзбек тилида арабчадан кириб келган сўзлар жуда ҳам кўп. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам раб тили фонетикасига мувофиқ талаффуз қилмаймиз. Масалан, китоб сўзи араб тилида “китааб(ун)”, “қалам” эса “қолам(ун)” дейилади. Биз уларни ўз тилимиз табиатидан келиб чиқиб талаффуз қиламиз. Ҳеч қачон китобни китааб, қаламни эса қолам демаймиз. Шундай экан, Абдулазиз исмини ҳам ўзбек тилига мослаб талаффуз қиламиз. Бинобарин, ёзувда ҳам ўзбекча талаффузга мослаб ёзилиши хато бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219048
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98195
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45712
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Фарзандим исмининг ёзилишини ўзгартиришим керакми? 01.09.2015

Ассалому алайкум. Фарзандимнинг исми Абдулазизбек. Кўп манбаларда кўрдим бу исм ҳар-хил ёзилар экан: Abdul Aziz, Абдул-азиз, Abdulaziz va Абдулъазиз, Abdulaziz. Фарзандим исмини қайси бирига тўғрилаб ўзгартирай. Абдураҳмон исми ҳам Абдурраҳмон кўринишида ҳам бўларкан. Қай бири тўғри?

4358