Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Кичкина тошга таяммум қилсам бўладими? 01.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум ҳурматли Одилхон кори ака! Мен сафарда бўлган вақтларда намозни таяммум билан ўқишимга тўғри келади. Яъни автоуловда ва поездда айрим пайтлар таҳорат олишга имкон бўлмай қолади. Шу сабабдан ёнимда 0,5см*0,5см кичкинагина ҳажмдаги тош олиб юраман ва шу тошга таяммум киламан. Таяммум килиш учун тошнинг катталиги (хажми-улчови) кандай шаклда булиши керак? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Динимиз ривожи йулида килаётган ишларингиздан Аллоҳ Сиздан рози булсин.

Булим Фиқҳ
5879
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сизга ҳам илиқ сўзлар ва яхши тилакларингиз учун ташаккуримизни изҳор қиламиз. Саволда айтилган ўлчамдаги тош (0,5см*0,5см) ярим сантиметрга ярим сантиметрлик ҳажмдаги тош бўлади. Бу жуда ҳам кичик тош. Бундай тошларга таяммум қилиш бизнинг наздимизда дуруст эмас. Негаки, унга икки қўлни зарб қилиш имкони йўқ. Маълумки тааяммумда икки қўл билан бир вақтда ерга ёки ер жинсидан бўлган нарсаларга масалан, қум, шағал қатлами, тош, оҳак, гипс каби нарсаларга уриб, кейин қўллар юзга суртилади ва яна бир марта зарб қилиб икки қўллар билаклари ва тирсаклари билан қўшиб суртилади. Сиз айтаётган тош жуда кичик тош. Баъзи фуқаҳолар тошни уёқ буёғини ўгириб, таяммум килинадиган аъзоларга суртишга рухсат берганлар. Аммо, шунда ҳам улар бу қадар кичик тошга рухсат бермаганлар. Бизнинг билишимизча, поездларда махсус хожатхоналар бор. У ерда таҳорат олса бўлади. Автомашина юрганигизда ҳам маълум жойларда тўхтаб намоз ўқиб олиш имкони топилади. Айниқса, ҳозирги кунимизда масжидлар сони жуда ҳам кўпайиб кетган. Излаган инсон имкон топади. Демак, сизнинг ҳолатингизда кичкина тошчага таяммум қилмасдан, ростмана таҳорат олиб, намоз ўқиганингиз маъқул, деб ҳисоблаймиз. Ёки жуда таҳорат қилиш имкони бўлмаса, каттароқ тошга таяммум қилишингизни ёхуд ўзингиз билан маълум миқдорда тупроқ олиб юришингизни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217640
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар