Ассалому алейкум
Мавзу:

Балиққа ҳайвон гўштини бериш 28.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ муҳтарам устоз! Оллоҳим умри жонингиз, ризқингиз ва илмингизни зиёда қилсин - иншаоллоҳ! Саволим бор эди. Ҳозирги кунда балиқчилик соҳаси ривожланмоқда.Маҳсус ҳовузларда Африкадан келтирилган лаққа балиқлар етиштирилмоқда. Балиқларга сўйилган молдан ажратиб ташланган (ҳаром саналган аъзо) гўшт ва қон пиширилиб қуритилиб берилаётир. Ушбу балиқ гўштини истеъмоли тўғрисида маълумот берсангиз, илтимос!

Булим Бошқа мавзулар
5074
Жавоб:

Балиқларга ем сифатида бериладиган сиз айтган озуқа айтганингиздек, аввал пишириб, қуритилиб, сўнгра талқон қилиб, ичига турли витамин ва оқсилларга эга бўлган бошқа моддалар ҳам аралаштириб берилади. Ва мазкур емдаги ҳайвон гўштининг миқдори бошқа моддалардан кўра камроқ бўлади, биз билишимизча. Агар боқиладиган ҳайвон балиқ бўлса, уламолар бунга рухсат беришган. Аммо, барибир, боршқа нарса билан боққан афзалроқ. Лекин, бундай ем билан боқиладиган ҳайвон қўй-сигир каби қуруқлик ҳайвонлари бўлса, бу борада аҳли илм ўртасида ихтилоф бор. Баъзилар бу вазиятда ўша гўшти берилаётган ҳайвон шариатга мувофиқ сўйилган бўлиши керак, деган фикрни ҳам илгари сурадилар. Бошқа баъзилар эса қўйсигирларга ҳам бу каби емишни беришни таъқиқлайдилар. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217262
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар