Ассалому алейкум
Мавзу:

Гуноҳ ишдан тавба қилмай вафот этса... 02.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Агар одам катта гуноҳ иш қилса, бу иш гуноҳлигини билмаса ва ундан тавба қилолмасдан вафот этса, бу гуноҳи учун азобланадими?

Булим Бошқа мавзулар
7112
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Мусулмон банда шариат илмларини ўрганиши талаб қилинади. Ким мусулмон бўлса-ю, аммо илм олмасдан юрса, гуноҳ ишни билмай қилиб қўйса ҳам бу маъсият юки унинг бўйнидан соқит бўлмайди. Зеро, ўша банда илм олиши керак эди (ҳалол ва ҳаром нарсаларни билиб олиш ҳар бир мусулмон бандага фарзи айндир).

Мусулмон банда бирон гуноҳ содир этса, дарров тавбага шошилиши керак. Агар тавба қилмай вафот этса, қабрда ёки қиёмат куни гуноҳига яраша азобланади, кейин шафоат қилиниб, Аллоҳнинг марҳаматига дохил бўлиши мумкин.

Биз юқорида мусулмон, Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган банда ҳақида гапирдик. Аммо кофир ва мушрик бандалар гуноҳ қилиб, ҳаётлари сўнггида қилмишларига пушаймон бўлсалар ҳам бунинг фойдаси йўқ. Сабаб куфр ва ширкнинг ўзи энг катта гуноҳ саналади. Улар барча гуноҳлари кечирилиши учун куфр ва ширкдан воз кечиб, имон келтиришлари керак. Шунда уларнинг аввал содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229180
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101248
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49401
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Гуноҳ ишдан тавба қилмай вафот этса... 02.04.2018

Ассалому алайкум. Агар одам катта гуноҳ иш қилса, бу иш гуноҳлигини билмаса ва ундан тавба қилолмасдан вафот этса, бу гуноҳи учун азобланадими?

7112