Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Касал аммам даволаниш учун ёрдам сўраяпти, аммо ўзимдан орттиролмаяпман? 28.08.2015

Савол:

Ассалому Алейкум! Хурматли Одилхон Кори ака, ёшим 29 да. Аммамлар бир кассаликка чалиниб қолибдилар ва мендан моддий ёрдам сўраяптилар. Худога шукрки, топишим ёмон эмас, лекин рўзғорни ўзингиз биласиз, қанча бўлса кетаверади. Яқинда уйландим. Рўзғорни укам билан биргаликда тебратамиз. Ўзимдан ҳеч орттиролмаяпман. Лекин ёрдам қиламан деб ваъда бериб қўйдим. Ҳеч уддасидан чиқолмаяпман. Мана ҳозир ҳам пулим бору лекин жойи чиқиб турибди. Аёлимнинг кўзи ёрийдиган. Нима килай? Менга маслаҳат берсангиз. Буёги жигарчилик виждоним қийналиб кетяпти. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Мухлисингиз

Булим Ижтимоий масалалар
4465
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло аммангизнинг дардларига комил шифо берсин! Исломда силаи раҳм, қариндош-уруғларга ёрдам бериш қаттиқ таъкидланган ишлардан ҳисобланади. Иносн баҳоли қудрат ўзининг ёрдамга муҳтож бўлиб қолган яқинларига ёрдам қўлини чўзиши лозим. Бу қариндош-уруғлик ҳақларига киради. Шундай экан ўз шароитингиздан келиб чиқиб, имкон доирасида аммангизга ёрдам қилишингизни маслаҳат берамиз. Шароитингиздан эса ўзингиз кўпроқ хабардорсиз. Бундай ҳолатларда инсон ўзида бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаса, бошқаларга илтимос қилиб, ўртада туриб ёрдам ҳосил қилишга сабабчи бўлса, шу ҳам ёрдам ҳисобланади. Агар аммангизга ёрдам қилишни астойдил хоҳласангиз Аллоҳ сизга йўл кўрсатишига ишончимиз комил. Боз устига аммангиз касал эканлар ва ёшлари ҳам катта бўлса керак. Муҳтож, бемор ва ёши улуғ инсонларга мурувват кўрсатиш ўта савобли ишдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218892
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар