Ассалому алейкум
Мавзу:

Шубҳали таомни ейиш ҳукми қандай?

Савол:

Ассалому алайкум. Сиз устоздан сўрамоқчи бўлганим шуки, қавм - қариндошларникига борганда, бирор - бир егулик қўйишса, унга рибо аралашганми, йўқми, ҳалолданми, ҳаромданми, билмаса, қандай йўл тутиш керак? Иккинчи ҳолат: ота - онанинг уйига борганда, уларнинг қўйган нарсаларидан емасак, хафа бўлишади. Шунда қандай йўл тутган афзал? Жавобингиз учун раҳмат!

Булим
5456
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Мўмин банда ҳалол - покиза таомларни истеъмол қилиши, ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ бўлиши шарт. Аллоҳ ва Расули бизни шунга буюрган. Топган пулининг ҳаммаси ҳаром бўлган кимсадан ҳадя олинмайди, таомидан ейилмайди. Сабаби, бунда аниқ ҳаром нарсаларни истеъмол қилинган бўлади. Молининг кўп қисми ҳаром бўлган киши ҳақида ихтилоф қилинган. Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида молининг кўпи ҳаром бўлса, ундан ейиш ва ҳадя олиш жоизмас. Шофеъийларга кўра, бундай одам билан олди - берди қилиш, таомидан ейиш макруҳ (Киши молининг учдан икки қисми ҳаром бўлса, кўпи ҳаром саналади).

     Ҳалол ва ҳаром аралашган (масалан, тахминан 50/50 ёки 40/60 бўлган) мол эгасининг зиёфатига борилади, ҳадяси қабул қилинади. Бунда таом ва ҳадяни ҳалол молдан, деб ҳисобланади. Ҳаром мол эгасининг ўзида қолаверади. Лекин, тақво қилса, албатта ўзига фойда. Валлоҳу аълам! Ҳар бир мўмин - мусулмон банда ота - онаси кўнглини оғритмаслиги, уларни рози қилиши керак. Сиз вазиятдан чиройли чиқиб кетиш йўлини топинг! Шундай қилингки, қалбингизга шубҳа ораламасин ва ота - онaнгиз сиздан ранжишмасин. Бир сўз билан айтганда, сих ҳам куймасин, кабоб ҳам.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217271
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шубҳали таомни ейиш ҳукми қандай?

Ассалому алайкум. Сиз устоздан сўрамоқчи бўлганим шуки, қавм - қариндошларникига борганда, бирор - бир егулик қўйишса, унга рибо аралашганми, йўқми, ҳалолданми, ҳаромданми, билмаса, қандай йўл тутиш керак? Иккинчи ҳолат: ота - онанинг уйига борганда, уларнинг қўйган нарсаларидан емасак, хафа бўлишади. Шунда қандай йўл тутган афзал? Жавобингиз учун раҳмат!

5456