Ассалому алейкум
Мавзу:

Қуръоннинг электрон нусхасини таҳоратсиз ушлаш жоизми? 18.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Компьютердаги электрон Мусҳафни таҳоратсиз ҳолда тиловат қилса ёки ёд олса бўладими?

Булим
10728
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Таҳоратсиз одам электрон шаклдаги Мусҳафни ўқиши, қироат ёзилган кассета, диск ёки телефонни ушлаши, улардан фойдаланиши жоиз. Бунда у хотирадаги Қуръонга ўхшатилади.

Агар ёзилган (варақий) Мусҳафни ушламоқчи бўлса, таҳоратли бўлиши шарт қилинган. Масалан, китоб ҳолидаги Қуръони каримни қўлга олиш учун таҳорат қилиш керак. Электрон шаклдаги Қуръонда бундай эмас. Унда Қуръон қўлга олинмайди, фақат экран орқали кўрилади ва ўқилади. Албатта бунда таҳоратли бўлиш афзал. Шундай бўлса-да, хотирасига Қуръони карим дастури ёки қироати ёзилган мосламалар (телефон, диск) билан ҳожатхонага кирилмайди.

Баъзи уламолар бу борада айтилган далилларни эътиборга олиб, электрон Мусҳаф ҳам варақий (ёзилган) Мусҳаф кабидир. Уни ушлаш учун таҳорат қилиш шарт. Акс ҳолда бу Қуръони каримга ҳурматсизлик бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217273
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қуръоннинг электрон нусхасини таҳоратсиз ушлаш жоизми? 18.09.2017

Ассалому алайкум. Компьютердаги электрон Мусҳафни таҳоратсиз ҳолда тиловат қилса ёки ёд олса бўладими?

10728