Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Витр вожиб намозига қандай ният қилинади? 27.08.2015

Савол:

Aссалому алайкум, устоз. Мен уч ракат витр вожибга қандай ният қилишим керак. Хуфтон намозининг уч ракат витр вожиби деб ният қилинадими ё фақат уч ракат витр вожиб дебми?

Булим Ибодат масалалари
21517
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Витр намози хуфтон намози таркибига кирмайди. Хуфтон намози фарз бўлса, витрнинг ҳукми борасида икки хил қавл айтилган. Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад ва Имом Шофеъий наздида витр намози суннат, мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида эса, витр намози вожибдир. Вожиб бу нафл билан фарз ўртасидаги мартаба ҳисобланади. “Салоту-л-витр” яъни “витр намози” дейилишлиги ҳам мазкур намознинг хуфтон намози мажмуасига кирмаслигига далолат қилади. Шунингдек, қуйидаги ҳадис мазмуни ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
      Абу Басрадан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

الوتر فصلوها فيما بين العشاء إلى الفجر”“إن الله زادكم صلاة وهي


      яъни: “Аллоҳ сизларга яна бир намозни зиёда қилди. У ҳам бўлса витрдир. Бас, уни хуфтон билан бомдод орасида ўқинг!” (Имом Аҳмад ривояти).
    Витр намози ҳақида яна бошқа ҳадислар ҳам ворид бўлган. Витрнинг вожиб эканлигига далолат қилувчи ақлий ва нақлий далиллар, важҳ ва сабаблар кучлироқ бўлганлиги боис, мана шу ҳукм мазҳабимизда амалда. Шу сабаб бизда бу намоз “витр вожиб” дейилади. Уни ўқишни қолдирилмайди, қазоси ўқилади.
     Хуллас, витр вожиб намозига “хуфтоннинг витр вожиб намозини ўқишни ният қилдим”, деб эмас, балки “витр вожиб намозини ўқишни ният қилдим”, деб киришилади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218684
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98124
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47149
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45573
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Витр вожиб намозига қандай ният қилинади? 27.08.2015

Aссалому алайкум, устоз. Мен уч ракат витр вожибга қандай ният қилишим керак. Хуфтон намозининг уч ракат витр вожиби деб ният қилинадими ё фақат уч ракат витр вожиб дебми?

21517