Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шифокор ҳам ойлик, ҳам қўшимча пул олса бўладими? 19.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Менинг аёлим давлат тиббиёт клиникасида врач бўлиб ишлайди. Ҳар куни соғлигини текширтириш учун кўплаб касаллар мурожаат қилишади. Ишлагани учун давлатдан иш ҳақи олади. Лекин мурожаат қилган беморлар хизматидан рози бўлиб чўнчагига бир-икки сўм тиқмоқчи бўлишаркан. Мен эса, болаларимни ҳалол луқма билан боқиш ниятидаман. Шу пулларни олиш жоизми?

Булим Ижтимоий масалалар
4848
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Агар шифохона хусусий бўлса, ҳар бир хизмат учун белгиланган ҳақ олинади. Буни ҳар бир мижоз тўлайди. Бу пора ҳам, ҳадя ҳам эмас, хизмат учун тўланган ҳақдир. Бироқ шифохона давлат тасарруфида бўлиб, аҳолига бепул хизмат кўрсатишга ихтисослашган, шифокорлар учун давлат тарафидан ойлик ажратилган бўлса, мижозлардан пул олинмайди.
     Давлат шифохонасида ишлайдиган шифокор, беморларни иш вақтидан бошқа пайтда қабул қиладиган бўлса, хизмат ҳақи олиши жоиз. Сабаби бу давлат белгилаб берган иш соатларидан ташқарида амалга оширилмоқда. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217490
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар