Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жаннат аҳлининг соқоли бўлмайдими? 05.10.2017

Савол:

Жаннатда ҳеч кимда соқол бўлмас экан. Шу билан бирга сочи ва баданидаги туклари бўлмайдими? Одамлар жаннатда ҳам намоз ўқишадими?

Булим Ижтимоий масалалар
10113
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Жаннатийларда соқол бўлмас экан, деган маънони тўғри тушуниш керак. Бунда “соқоли чиқадиган ёшда ҳам улардан соқол чиқмайди” мазмуни ирода қилинмаган. Балки жаннатийлар энди вояга етган навқирон ўсмир кўринишида бўладилар. Маълумки, ҳали соқоли чиқмаган боланинг мўйлаби бироз сабз урган бўлади. Жаннатийлар ана шу шаклда бўладилар. Соқоли бўлмаслигини мана шундай тушуниш керак. Яна жаннат аҳлининг баданида туклар бўлмаслиги айтилган, аммо соч ҳақида тўхталинмаган. Маълумки, соч инсонга зийнат вазифасини ўтайди. Бадандаги қора туклар одам ҳуснини бироз бузиши мумкин. Аммо соч ҳеч бир жиҳатдан одамга халақит бермайди. Хуллас, сиз сўраган мавзуда қуйидаги ривоят ворид бўлган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Жаннат аҳли баданларида биронта тук ва юзларида соқол бўлмаган, кўзлари тим қора, ўттиз уч ёки ўттиз ёшли ҳолларида жаннатга кирадилар” (Термизий, Аҳмад ва Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан).

Демак, жаннат аҳли баданларида ҳуснга халақит берувчи ортиқча туклар бўлмас экан. Шунингдек, юзларининг икки ёнида соқол чиқмаган бўлар экан. Улар энди вояга етган ўсмир йигитлар суратида, аммо ёшлари ўттиз учда бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Жаннат аҳлининг баданларида тук, юзларида соқол бўлмайди, кўзлари эса қорадир. Уларнинг ёшликлари тугамайди, либослари эскирмайди” (Термизий ва Доримий ривояти. Ривоят санади ҳасан).

Жаннат аҳлининг юзларида соқол бўлмаслиги уларнинг нақадар чиройли бўлишларидан далолатдир.

Жаннатда бандалар намоз ўқиши ҳақида бирон ривоятни кўрмадик (балки бўлиши мумкин). Баъзи хабарларда жаннатда шукр маъносида сажда қилиниши айтилган. Аммо бу жаннатда дунёдаги каби беш вақт намоз ўқиш шартлигини билдирмайди. Бошқа ривоятларда дунёдаги намоз вақтларида жаннат аҳлига Аллоҳ тарафидан туҳфа келиши, фаришталар уларга салом беришлари айтилган. Демак, бундан хулоса чиқадики, жаннатда намоз ўқиш шарт бўлмайди. Сабаби у ер лаззат ва фароғат масканидир. Намоз эса мана шу ўткинчи дунёда фарз қилинган. Намоз ва бошқа синовлар ҳам мана шу дунёга хосдир. Валлоҳу аълам!

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217237
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жаннат аҳлининг соқоли бўлмайдими? 05.10.2017

Жаннатда ҳеч кимда соқол бўлмас экан. Шу билан бирга сочи ва баданидаги туклари бўлмайдими? Одамлар жаннатда ҳам намоз ўқишадими?

10113