Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аёлимнинг синглисига уйлансам бўладими? 12.08.2015

Савол:

Хотиним билан яшаб туриб, унинг синглисини ҳам никоҳга олса бўладими, ҳамма розилиги билан? Олдиндан катта раҳмат.

Булим Оилавий
7674
Жавоб:

    Шариатимизда опа-сингилни жамлаш яъни бирини талоқ қилмай туриб, иккинчисисига ҳам уйланиш ҳаром қилинган. Нисо сурасининг 23-оятида Аллоҳ таоло уйланиш ҳаром қилинган тоифаларни қуйидагича баён қилади (маъноси): “Оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, акаукаларингизнинг қизлари, опасингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу юқорида санаб ўтилган аёлларга уйланиш) сизлар учун ҳаром қилинди – агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз) сихлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинла рига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (ҳам ҳаром қилинди). Магар илгари (Исломга киришингиздан аввал) ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир” (Нисо сураси, 23-ояти карима).
    Шунга кўра, опа-сингилга бир вақтда уйланиш, ёки опа-сингилнинг бирига аввал уйланиб кейин устига иккинчисини олиш ҳам ҳаром ва катта гуноҳ бўлади. Агар бир вақтда опа-сингилни никоҳига олса, бу никоҳ фосид (нотўғри ва бузуқ никоҳ) бўлади. Бордию, аввал бири билан яшаб, кейин устига иккинчисини олса, кейингисининг никоҳи фосид бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217157
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аёлимнинг синглисига уйлансам бўладими? 12.08.2015

Хотиним билан яшаб туриб, унинг синглисини ҳам никоҳга олса бўладими, ҳамма розилиги билан? Олдиндан катта раҳмат.

7674