Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Майит кўмилаётганда Қуръон ўқиса бўладими? 10.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Кўп жанозаларда гувоҳи бўлдим: маййитни қабр ичига киргизиб, устига тупроқ тортишлари билан имом Қуръон ўқишни бошлайди. Шу тўғрими? Тиловатни маййитни кўмиб бўлгандан кейин бошлаш керак эмасми? Бу имомдаги шошқалоқликми ёки илмсизликми?

Булим Фиқҳ
4851
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Қуръони карим тиловат қилинганда бирон-бир иш билан машғул бўлинмайди, гаплашилмайди. Чунки, Аллоҳ таоло бизларга шундай амр қилган: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз. Шояд (Аллоҳ тарафдан) раҳматга сазовор бўлсангиз” (Аъроф, 204).
       Бу оятга кўра, Қуръон ўқилганда, ҳар бир мўмин-мусулмон банда жим туриб Қуръонга қулоқ солиши шарт. Зеро, Қуръон оддий калом эмас, оламлар Парвардигорининг Сўзидир. Бизда жанозадан кейин Таборак сурасини ўқиш анча урф бўлган. Бу яхши, албатта. Суннатга мувофиқ иш. Аммо қори қироатни маййит дафн қилиб бўлингандан кейин бошласа, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218787
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98145
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47165
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45618
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Майит кўмилаётганда Қуръон ўқиса бўладими? 10.08.2015

Ассалому алайкум, қори ака! Кўп жанозаларда гувоҳи бўлдим: маййитни қабр ичига киргизиб, устига тупроқ тортишлари билан имом Қуръон ўқишни бошлайди. Шу тўғрими? Тиловатни маййитни кўмиб бўлгандан кейин бошлаш керак эмасми? Бу имомдаги шошқалоқликми ёки илмсизликми?

4851