Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мазлумнинг дуоси мақбулми? 10.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли қори ака! Сизга шундай савол билан юзландим: янглишмасам, дуоси қабул бўладиган инсонлар қаторига зулмдаги инсонлар ҳам кираркан. Буни қандай тушуниш лозим? Зулмда юрган инсон бу, зулм остидаги инсонми ёки зулм қилиш истагидаги кимсами? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин!

Булим Фиқҳ
6039
Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Дуоси ижобат бўладиган зулмдаги одамлар, мазлумлар, яъни зулмга учраганлардир. Аллоҳ таоло шундай деган: “Аллоҳ ёмон сўзларнинг (яъни, дуоибаднинг) ошкор айтилганини суймайди. Магар мазлум томонидан бўлса (золимнинг зулмини ошкор қилиш учун айтилса, жоиздир). Аллоҳ Эшитувчи, Билувчи Зотдир” (Нисо, 148).
       Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оятни қуйидагича тафсир қилган: “Аллоҳ бир банда бошқа бир одам зарарига дуо қилишини яхши кўрмайди. Магар мазлум бўлса (унинг золим зарарига дуо қилиши жоиз). Чунки, Аллоҳ унга зулм қилган одам зарарига дуо қилишга рухсат берган. Агар мазлум сабр қилса, ўзи учун яхшироқдир” (Ибн Жарир, Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривояти).

 

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعَثَ مُعَاذًا إِلَى الْيَمَنِ فَقَالَ: اتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإِنَّهَا لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ.


     Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муозни Яманга юбораётганларида: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!” деб тайинлаганлар (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти).
    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Гарчи кофир бўлса ҳам, мазлумнинг дуосидан сақланинглар! Зеро, унинг ортида тўсиқ йўқ” (Аҳмад ривояти). Мазлум кофир, фожир ва гуноҳкор бўлса ҳам, унинг золим зарарига қилган дуосидан ҳазир бўлиш керак. Шунинг учун ирқи, эътиқоди ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар бирон кишига зулм қилмаслик шарт.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ثَلاثُ دَعَوَاتٍ يُسْتَجَابُ لَهُنَّ لا شَكَّ فِيهِنَّ دَعْوَةُ الْمَظْلُومِ وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ وَدَعْوَةُ الْوَالِدِ لِوَلَدِهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.


      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Уч (хил) дуонинг мустажоб бўлишида шак-шубҳа йўқ: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг фарзанди ҳақига (қилган) дуоси” (Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади ҳасан). Бу ерда зулм кўрган одамнинг дуоси ижобат қилинишига шубҳа йўқлиги алоҳида таъкидланмоқда. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мазлумнинг дуоси мустажобдир. Агар у фожир бўлса, фожирлиги ўзининг зиёнигадир” (Аҳмад ривояти).

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218782
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47164
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45617
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мазлумнинг дуоси мақбулми? 10.08.2015

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли қори ака! Сизга шундай савол билан юзландим: янглишмасам, дуоси қабул бўладиган инсонлар қаторига зулмдаги инсонлар ҳам кираркан. Буни қандай тушуниш лозим? Зулмда юрган инсон бу, зулм остидаги инсонми ёки зулм қилиш истагидаги кимсами? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин!

6039