Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Устки кийимининг қалпоғини кийиб намоз ўқийдиган кишилар ҳақида 16.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум Қори ака. Саволим бор эди. Ҳозирги кунларда масжидга намоз ўқишга кирганимда кўпинча кийимини капишонини кийиб, намоз ўқиётганларга кўзим тушмоқда. Ғайриддинларнинг қайсидир вакиллари ҳам шу услубда ибодат қилишади. Шу тўғрими? Олдиндан раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
9604
Жавоб:

   Ва алайкум aссалом. Мусулмон одам урф-одатларда ғайридинларга ўхшашга интилиши яхши эмас. Шунингдек, намозга келадиган одамнинг либоси тоза, кенгроқ, қулай, авратини ёпадиган бўлиши талаб этилади. Агар имкони бўлса, бошкийим билан намоз ўқилгани яхши. Дангасалик ёки кибр сабаб бошяланг намоз ўқиш макруҳ саналади.
   Намозхон инсон сал эътиборлироқ бўлиши, қаерга келаётганини унутмаслиги, атрофидаги намозхонлар эътиборини тортмаслиги, беўхшов қилиқлари ёки кийиниши билан ажралиб турмаслиги мақсадгна мувофиқ.
   Лекин, ҳозирги кунда бутун дунёда умумий ва урфга кирган кийимлар кўпайиб кетган. Жумладан, пальто, куртка, костюм-шим ва ҳоказолар. Уларни мусулмонлар ҳам, бошқа дин вакиллари ҳам кияверадилар. Сиз саволда тилга олган капюшонли курткалар ҳам шу жумладандир. Бичими ўта тор-танқис бўлмаса, авратни беркитса ва шуҳрат ва одамлардан ажралиб олиш учун кийилмаса, бундай кийимларни кийиш жоиз. Кўчада ва ишда мазкур кийимларда юргандан сўнг, табиийки масжидга ҳам ўша кийимларда келишга тўғри келади. Зотан, динимиз Исломда ибодат учун махсус ибодат кийими йўқ. Юқорида айтилганидек, либос авратни беркитса, тор-танқис бўлмаса ва шуҳрат учун кийилмаса, уни кийганда ҳаммадан ажралиб қолинмаса, шунингдек турли нажосатлардан пок бўлса бундай кийимни намозда ва бошқа пайтда кийишнинг зарари йўқ. Чунки, юқорида тилга олинган кийимларнинг кўпи мусулмон юртларда ҳам урфга кирган. Либос, ўз вазифасини адо этса, материали ножоиз нарсалардан бўлмаса, масалан, эркаклар либоси ипакдан бўлмаса, аёлларнинг либоси каби ялтир-юлтир бўлмаса, уни ким қаерда ишлаб чиқарганлиги аҳамиятсиздир. Набий алайҳиссалом даврида либослар турли жойлардан келарди. Ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларининг кўплари ўша пайтда мусулмон юртлари эмасди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ямандан келтирилган кийимларни киярдилар.
    Эҳтимол, сиз кўзингиз тушган кишилар алоҳида бош кийими йўқлиги учун ёхуд совуқлиги учун курткаларининг қалпоқларини кийиб олган бўлишлари ҳам мумкин. Шу боис бу ҳолат ҳақида бир нарса дейиш қийин. Аммо, барибир, одамларнинг эътиборини тортмайдиган шаклда, урфда мавжуд бўлган бош кийимлар билан намоз ўқиш афзаллигини эслатамиз.
     Намозхон либоси ҳақида мана бу манзилдан қўшимча маълумот олишингиз мумкин: http://muxlis.uz/uz/blog/1472  

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217646
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Устки кийимининг қалпоғини кийиб намоз ўқийдиган кишилар ҳақида 16.01.2017

Ассалому алайкум Қори ака. Саволим бор эди. Ҳозирги кунларда масжидга намоз ўқишга кирганимда кўпинча кийимини капишонини кийиб, намоз ўқиётганларга кўзим тушмоқда. Ғайриддинларнинг қайсидир вакиллари ҳам шу услубда ибодат қилишади. Шу тўғрими? Олдиндан раҳмат!

9604