Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жунуб бошқаларга кўринмаслиги керакми? 21.05.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Сизга бир саволим бор эди: жунуб бўлгандан сўнг ғусл қилиш лозимлигини биламан. Қанча тез бўлса, шунча яхши. Чунки, намоз вақтигача пок бўлиш керак. Баъзида ота-онамни кўргани қишлоққа борамиз. У ерда бир неча кунлаб қолиб кетамиз. Аёлим шундай пайтларда бирга бўлишга кўпинча қаршилик қилади. Сабаби, ювиниш хонаси умумий бўлиб, ҳовлининг бир четида жойлашган. Кечқурун ғусл қилишнинг имкони йўқ. Фақат кундуз куни покланиш мумкин. Аёлимни қийнайдиган асосий муаммо шуки, у жунуб ҳолатида ҳеч кимга кўриниб бўлмайди деб билади. Айтишларича, одам жунуб ҳолатда кимгадир кўринса, уни кўрган одам ҳам ғусл қилиши лозим бўлар экан. Ўзим диний тушунчага эга бўлсам-да, бирор жойда айнан шундай нарса келганини учратмаганман. Аёлим эса бу нарса динда бор деб айтади. Устоз, шу нарсага аниқлик киритиб беринг. Ҳақиқатдан ҳам жунуб ҳолатида бошқа одамга кўриниш мумкин эмасми?! Бу тўғрида бирор ҳужжат мавжудми? Олдиндан раҳмат, доимо саломат бўлинг!

Булим Оилавий
7484
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жунуб одамни кўрган бошқа бир одам жунуб бўлиб қолмайди. Жунуб юз-қўлини ювиб, одамлар билан муомала қилиши, ҳатто таом ейиши, ичимлик ичиши мумкин. Агар ҳали ғусл қилмай яна аёлига қайтишни хоҳласа, орада таҳорат қилиб олса яхши бўлади.
     Жунублик маълум ишлардан кейин содир бўлади. Баъзилар буни жуда қаттиқ олиб, жунуб бўлгач одамларга қорасини ҳам кўрсатмасликка ҳаракат қилишади. Мўминнинг асли пок. У жунублик билан нопок бўлиб қолмайди. Фақат бу ҳолатда вақтинча намоз ўқий олмайди, Қуръон тиловат қилмайди, масжидга кирмайди.
    Хуллас, жунублик одамларга кўринишдан, у билан муомала қилишдан ман этмайди. Албатта бу зарурат юзасидандир. Жунубликдан сўнг имкон қадар тезроқ ғусл қилиб олинади. Зеро, жунуб инсон то ғусл қилиб олмагунича унга фаришталар яқинлашмаслиги ҳадиси шарифларда ворид бўлган. Шу боис, зарурат бўлмаса, жунуб ҳолда юрмаслик керак.Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217186
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар