Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жинсий алоқа вақтида бола уйғониб қолса... 01.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Жинсий алоқа пайтида фарзандим йиғлаб қолди. Шу пайт аёлим фарзандимга қараса бўладими? Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Болани эмизса бўладими?

Булим Оилавий
10798
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жинсий алоқа вақтида болани бошқа хонага олиб чиқиб туриш афзал. Сабаби у бирон нарсани кўриб англамагани билан қулоғи эшитади. Шундан эҳтиёт бўлиш керак. Агар ногаҳ кўриб қолса, унга таъсир қилиши мумкин.
    Агар эр ва хотин жинсий яқинлик қилганларидан кейин уларнинг эмизикли боласи уйғониб қолиб, орада ғусл қилишга фурсат бўлмаса, аёл ғусл қилгунича бола қаттиқ йиғлаб қолиш хавфи бўлса, кўкрагини яхшилаб ювиб боласини эмизса бўлади. Бунда қўл, оғиз-бурун ва юз ҳам ювиб олинади.
     Жунуб аёлнинг фарзандини овитиши ёки уни эмизиши мумкинлиги зарурат юзасидандир. Ғусл қилгандан сўнг боласини эмизиши афзал. Эр ва хотин жинсий алоқа учун бола яхши ва узоқроқ ухлайдиган вақтни ихтиёр қилишлари лозим. Шунда ўзлари ҳам ноқулай ҳолатга тушмайди, болалари ҳам безовта бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217566
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жинсий алоқа вақтида бола уйғониб қолса... 01.08.2015

Ассалому алайкум. Жинсий алоқа пайтида фарзандим йиғлаб қолди. Шу пайт аёлим фарзандимга қараса бўладими? Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Болани эмизса бўладими?

10798