Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Икки қизим бор. Ўғил кўрмоқчиман!” 13.02.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг икки нафар қизим бор. Ўғил кўрмоқчиман. Нима қилишни маслаҳат берасиз?

Булим Оилавий
6040
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Биринчидан, банда Аллоҳ берган фарзандга шукр қилиши лозим. Зеро, Аллоҳ хоҳлаган бандасига қиз, хоҳлаганига ўғил беради. Баъзиларга ўғил-қизларни аралаштириб беради. Ўзи хоҳлаган айрим бандаларини бепушт қилиб қўяди. Агар банда фақат қиз фарзандли бўлиб, ўғил кўришни хоҳласа, Аллоҳдан сўрайди. Зеро, фарзандни Аллоҳ беради. Дуо қилиб ўғил фарзанд сўрагандан кейин шу йўлда ҳаракат ҳам қилинади.
       Табиблар айтишича, ўғил кўриш учун мижози иссиқ таомлар истеъмол қилинади. Масалан, қўй гўштидан палов ёки кабоб, бедана тухуми ейиш Аллоҳнинг изни билан фойда беради. Седана ёғини ичиб юриш ҳам танада иссиқлик ҳосил қилади. Хуллас, бу борада кўп тавсиялар бериш мумкин. Яхшиси бу соҳада моҳир табибларга мурожаат қилганингиз маъқул. Аммо сизга айтиб қўйишимиз лозим бир жиҳат бор: фақат дори-дармон ёки таомларнинг ўзи фойда қиларкан, деган эътиқодда бўлмаслик керак. Фарзанд Аллоҳдан сўралади, баъзи табдирлар амалга оширилади. Фарзандни берувчи, тадбирларни рўёбга чиқарувчи Аллоҳдир

(Манба: Қуръони каримнинг Шўро сураси, “Табобат китоби”).

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217654
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Икки қизим бор. Ўғил кўрмоқчиман!” 13.02.2016

Ассалому алайкум. Менинг икки нафар қизим бор. Ўғил кўрмоқчиман. Нима қилишни маслаҳат берасиз?

6040