Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Касбий фаолиятда макр - ҳийла ишлатса бўладими?

Савол:

Ассалому Алайкум! Анчадан бери бир савол қийнаб юрганди. Мусулмон одам карьерада ҳийлакор инсонлар орасида макр ва ҳийла ишлатса бўладими? Масалан Қуръонда кўп келтирилган Аллоҳ таъло макрлироқ деб. Жангда ҳам ҳийла ишлатиш мумкин. Аммо ишдачи? Афсуски, касбий фаолиятда (каръера қилишда) бировларга чоҳ қазиб, ҳамкасбларни ёмонлаб раҳбарга яхши кўриниш ҳолатлари талайгина. Ўзинг ёрдам берган одаминг эртага орқадан “пичоқ уриши” кўп кузатилади. Агар 100 фоиз ростгўй, тўғрисўз бўлсангиз, ҳеч нимага эриша олмайсиз. Шу ҳакда ислом нима дейди? Қандай йўлдан боришни тавсия қилади? 

Булим Ижтимоий масалалар
4617
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Йўқ, каръера қилиш учун макр-ҳийла ишлатиш мумкин эмас. Динимизда бировга макр-ҳийла қилиш ва зарар етказишдан қаттиқ қайтарилган. Макр-ҳийла ва найранг қилувчилар дўзахга тушиши айтилган. Қуръони каримда Аллоҳ таолони “хойрул-маакирийн” сўзма-сўз “макр қилувчиларнинг энг яхшиси, энг зўри” деб айтилиши мажоз ва мушокала бобидандир. Яъни, бу сўзнинг зоҳирига қараб, Аллоҳ маккор экан, деган хулосага бориш мумкин эмас. Аҳли илмларимиз айтадиларки, баъзи ўринларда Аллоҳга макр нисбат берилиши мушокала бобидан. Яъни лафзи бир хил аммо маъноси бошқа-бошқа бўлади. Мисол учун мунофиқлар ва бошқа дин душманларининг ҳаққа қарши макр қилишлари айтилганда “Аллоҳнинг ҳам макр қилиши” зикр қилинади. Бунинг маъноси биз тушунган макр эмас, балки, Аллоҳнинг Унга қарши макр қилувчиларга ўзларининг макрлари туфайли шундай жазони тайёрлаб қўйишлигики, ўша жазога йўлиққанларида улар Аллоҳга макр қиламан, Аллоҳни алдайман, деб аслидада ўзларига зарар қилганларини, ўзларини ўзлари алдаганларини билиб қоладилар. Зоҳирдан гўёки ўзлари макрга йўлиқиб қолгандек бўлиб кўринади. Чунки, жазо жиноятнинг жинсидан бўлади. Ким Аллоҳни алдамоқчи бўлса, охир-оқибатда ўзи алданиб қолади. Демак, Аллоҳга нисбат берилувчи “макр” бизнинг тушунчамиздаги макр эмас. Бинобарин, бу оддий ҳолатларда, ишхонада ҳамкасбларга макр-ҳийла ишлатиш мумкинлигини англатмайди.

      Аллоҳ таоло Фотир сурасининг 43-оятида “ёмон макр фақат ўз соҳибинигина ўраб олур”, дея макр - ҳийла оқибатда фақат уни амалга оширувчиларга зарар етказишини хабар берган. Жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “макр билан ҳийла дўзахдадир!” деганлар (Байҳақий ривояти). Яъни макр ва ҳийла соҳиблари дўзахда бўладилар, деган маънони англатади бу ҳадис. Агар кимгадир макр қилинаётган бўлса, динимиз машруъ йўллар билан ҳимояланишга буюради. Ишхона ва ҳоказоларда кўпчилик бир-бирига макр қилса, бу ҳолат ўша маккор ва найрангбозлардан бирига айланиш мумкинлигини шаръан тақозо қилмайди. Бундай ҳолатларга тушмаслик учун инсон доимо Аллоҳдан ўзига ҳимоя сўраб дуода бўлиши, бировнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиши лозим. Ўзига қарши макр уюштирилаётганлигини пайқаб қолса, далиллар билан раҳбарларга бу нарса ҳақида хабар бериб қўйиш керак. Шунингдек, ўша макр қилаётган одам билан самимий гаплашиб, уни бу ишдан қайтариш ва насиҳат қилиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Аммо, бировга зарар етказиш, макрга макр билан жавоб бериш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218732
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98137
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47156
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45600
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Касбий фаолиятда макр - ҳийла ишлатса бўладими?

Ассалому Алайкум! Анчадан бери бир савол қийнаб юрганди. Мусулмон одам карьерада ҳийлакор инсонлар орасида макр ва ҳийла ишлатса бўладими? Масалан Қуръонда кўп келтирилган Аллоҳ таъло макрлироқ деб. Жангда ҳам ҳийла ишлатиш мумкин. Аммо ишдачи? Афсуски, касбий фаолиятда (каръера қилишда) бировларга чоҳ қазиб, ҳамкасбларни ёмонлаб раҳбарга яхши кўриниш ҳолатлари талайгина. Ўзинг ёрдам берган одаминг эртага орқадан пичоқ уриши кўп кузатилади. Агар 100 фоиз ростгўй, тўғрисўз бўлсангиз, ҳеч нимага эриша олмайсиз. Шу ҳакда ислом нима дейди? Қандай йўлдан боришни тавсия қилади?

4617