Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Компьтеримда қароқчи дастурлардан фойдаланиб пул топсам бўладими? 16.11.2016

Савол:

   Ассалому алайкум, қори ака. Саволим қуйидагича: ҳаётда компьютер менга кўп керак бўлади. Графика буйича ишлар қиламан, компьютерларни таъмирлаб тураман. Мисол учун, менга Photoshop дастури кўп керак бўлади. Бу дастур ёрдамида лойиҳалар қилиб пул топаман. Лекин шу дастур лицензияли эмас. Windows дастури ҳам оригинал эмас. Бу дастурни баъзи программистлар қайта ишлаб, текин вариантини қилишган. Агар бошқа давлатларда шунақа ноқонуний дастурий таъминотлар ишлатишса, уларга жарима солишар экан. Агар мен ўша фотошоп дастурида ишлаб пул топсам, шу пулларга ҳаром аралашмаяптимикан, деб сиздан сўрашни лозим топдим.
      Иккинчи саволим: менда бир қанча муаллифларнинг дастурлаш бўйича видеодарсликлари бор. Яқинда пуллик (баҳоси деярли 3000 рубл турадиган) видеодарсликни бир пиратский сайтдан юклаб олиб, ўрганишни бошлашимда менга бир фикр келди. Бу одамни дарсини ноқонуний тарзда юклаб олиб, ўрганиб кейин пул топсам, бу пул ҳаром бўлмасмикан? Ўша видеодарслик муаллифига мурожаат қилиб дедим: “Мен сизнинг видеодарсликларингизни бир пиратский сайтдан юклаб олдим. Биламан бу иш нотўғри. Лекин менда ҳозир сотиб олишга шароит йўқ. Агар рози бўлсангиз, бу дарсларни ўзлаштириб пул топганимда, албатта хақини тўлайман”, дедим. Лекин ҳеч қандай жавоб келмади. Менда яна бошқа видеодарсликлар бор. Аммо булар сотиладиганми ёки бепулми билмайман. Шуларни ўзлаштириб пул топсам ҳаром бўлиб қолмасмикан деган савол иккилантирмоқда. Домла, саволим чўзилиб, вақтингизни олганим учун минг бор узр сўрайман! Аллоҳ илмингизни ва мартабангизни янада зиёда қилсин!

Булим Фиқҳ
5406
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Аслини олганда, муаллифлари нусха кўчиришни таъқиқлаб қўйган электрон дастурларни эгаларининг умумий ё хусусий рухсатисиз нусха кўчириш, интернетдан ҳимоя тизимини бузиб, текинга юклаб олиш, шунингдек, улардан ўзининг тижорат мақсадларида фойдаланиш шаръан ҳаром саналади. Чунки, бу иш уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш, сарфлаган ақлий ва моддий меҳнатларини зое қилиш демакдир. Шу боис бундай ишларда ўша дастур эгаларининг изнига риоя қилинади. Рухсатсиз фойдаланиш жоиз эмас.
     Бу нарсага Ислом шариатида далиллар кўп. Динимизда биринчилик, муаллифлик каби нарсаларнинг ўзига яраша имтиёзли ҳуқуқлари мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, айтадилар: “مَنْ سبق إلى ما لم يَسْبقْه إليه مسلمٌ، فهو له”. Маъноси: “Кимки, ўзидан олдин бирор-бир мусулмон қилмаган ишни биринчи бўлиб қилса, у уникидир” (Абу Довуд, Табароний, Байҳақий ва бошқалар ривояти). Ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб, уламолар, биринчи бўлиб, бирор ер парчасини обод қилган киши ўша ердан фойдаланишга ҳақлироқ бўлиши, бирор жойга жумладан масжид ва ҳоказолар каби жойга биринчи бўлиб бориб ўтирган одам ўша жойга бошқалардан ҳақлироқ эканлиги, шунингдек, бирор нарсани мубоҳ нарсани ихтиро қилган, муаллифлик қилган инсон ўша нарсага бошқалардан кўра кўпроқ ҳақли бўлишини айтадилар.

     Бошқа бир ҳадиси шарифда эса “المسلمون على شروطهم” яъни “Мусулмонлар ўзгаларга нисбатан шартлашган нарсаларига риоя қиладилар” (Абу Довуд ривояти), дея марҳамат қилинади. Ушбу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларнинг ўзгаларга нисбатан ўз мажбуриятларига олган шартларга тўлиқ риоя қилишлари лозимлигига далолат қилади. Муаллифлик ҳуқуқлари, бутун дунёда қабул қилинган муайян қонун-қоидалар ҳам ушбу ҳадиси шариф маъноси остига дохил бўлади. Шунга кўра, эгалари томонидан пуллик қилиб қўйилган дастур ва ҳоказоларни соҳибларининг рухсатисиз кўчириб олиш, юклаб олиш ҳамда тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Илло, агар эгалари мазкур нарсаларни текин қилиб қўйган бўлса ёхуд хусусий изн берган бўлса, бу мустасно. Хулласи калом аслида муаллиф рухсатисиз пуллик дастурлардан нусха олиш шунингдек, сиз айтганингиздек, қароқчи нусхалардан фойдаланиш жоиз эмас. Аммо, баъзи-бир аҳли илмлар, истисно тарзида, агар фойдаланувчи у ёки бу дастурнинг аслийсини сотиб олишга имкони етмаса ва унга жуда ҳам муҳтож бўлса, шунингдек, эгаларидан рухсат олиш иложсиз бўлса, у ҳолда зарурат ва ҳожат доирасида қароқчи нусхалардан фойдаланишига рухсат берганлар. Аммо бу фақат зарурат ҳолатигагина тегишли гап бўлиб, кўп миқдорда нусха кўчириб, тижорат мақсадида фойдаланишга ҳужжат бўлолмайди.
Валлоҳу аълам!



Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Компьтеримда қароқчи дастурлардан фойдаланиб пул топсам бўладими? 16.11.2016

Ассалому алайкум, қори ака. Саволим қуйидагича: ҳаётда компьютер менга кўп керак бўлади. Графика буйича ишлар қиламан, компьютерларни таъмирлаб тураман. Мисол учун, менга Photoshop дастури кўп керак бўлади. Бу дастур ёрдамида лойиҳалар қилиб пул топаман. Лекин шу дастур лицензияли эмас. Windows дастури ҳам оригинал эмас. Бу дастурни баъзи программистлар қайта ишлаб, текин вариантини қилишган. Агар бошқа давлатларда шунақа ноқонуний дастурий таъминотлар ишлатишса, уларга жарима солишар экан. Агар мен ўша фотошоп дастурида ишлаб пул топсам, шу пулларга ҳаром аралашмаяптимикан, деб сиздан сўрашни лозим топдим. Иккинчи саволим: менда бир қанча муаллифларнинг дастурлаш бўйича видеодарсликлари бор. Яқинда пуллик (баҳоси деярли 3000 рубл турадиган) видеодарсликни бир пиратский сайтдан юклаб олиб, ўрганишни бошлашимда менга бир фикр келди. Бу одамни дарсини ноқонуний тарзда юклаб олиб, ўрганиб кейин пул топсам, бу пул ҳаром бўлмасмикан? Ўша видеодарслик муаллифига мурожаат қилиб дедим: Мен сизнинг видеодарсликларингизни бир пиратский сайтдан юклаб олдим. Биламан бу иш нотўғри. Лекин менда ҳозир сотиб олишга шароит йўқ. Агар рози бўлсангиз, бу дарсларни ўзлаштириб пул топганимда, албатта хақини тўлайман, дедим. Лекин ҳеч қандай жавоб келмади. Менда яна бошқа видеодарсликлар бор. Аммо булар сотиладиганми ёки бепулми билмайман. Шуларни ўзлаштириб пул топсам ҳаром бўлиб қолмасмикан деган савол иккилантирмоқда. Домла, саволим чўзилиб, вақтингизни олганим учун минг бор узр сўрайман! Аллоҳ илмингизни ва мартабангизни янада зиёда қилсин!

5406