Ассалому алейкум
Мавзу:

Атиргул ҳидлаганда салавот айтиладими? 29.10.2015

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Атиргул ва унинг ҳидини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай алоқаси бор? Атиргул ҳидлаганда Пайғамбаримизга саловат айтиш керакми?

Булим Бошқа мавзулар
6043
Жавоб:

Ва алайкумус салом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мўмин киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларини эшитганида салавот айтиши керак. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Олдида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган кимса, шубҳасиз бахилдир!” (Термизий, Насоий, Аҳмад, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
   Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким менга салавот айтишни унутса, жаннат йўлидан адашибди!” (Ибн Можа, Байҳақий ва Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
   Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қандай ҳолатларда салавот айтилиши маълум. Бироқ, улар орасида атиргул ҳидланган вақт зикр этилмаган. Бу ҳақида биронта ривоят келганини билмайман. Аллоҳ билгувчироқдир.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217196
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Атиргул ҳидлаганда салавот айтиладими? 29.10.2015

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Атиргул ва унинг ҳидини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай алоқаси бор? Атиргул ҳидлаганда Пайғамбаримизга саловат айтиш керакми?

6043