Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Таҳоратдан кейин ўқиладиган намоз 25.10.2015

Савол:

Aссалому алайкум. Саволим шуки, ҳар доим таҳорат олганда икки ракат нафл намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
4194
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳа, бўлади. Омма мусулмонлар тилида таҳоратдан кейин ўқиладиган намоз шукри вузуъ намози, дейилади.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الْجُهَنِيِّرَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ يُقْبِلُ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

    Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким таҳоратни чиройли қилиб, сўнгра қалби ва юзи билан юзланган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Насоий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
     Қайси бир банда таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра хушу ва ихлос билан икки ракат нафл намоз ўқиса, унга жаннатга кириш вожиб бўлади. Қандай ажойиб мужда?!
    Банда таҳорат олгач, намоз ўқиш макруҳ ёки ҳаром бўлмаган пайт бўлса, икки ракат намоз ўқийди. Тонг отгандан бошлаб, қуёш бир найза миқдорида кўтарилгунча, қуёш тиккага келган пайт, аср намозидан сўнг то шомгача бўлган вақт оралиғида нафл намози ўқиш мумкин эмас. Лекин жума куни таҳорат қилгач, қуёш тиккага келган бўлса ҳам, (имом маъруза қилмаётган ёки Қуръон ўқилмаётган бўлса,) нафл намоз ўқиб олса бўлади. Валлоҳу аълам!





Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45642
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Таҳоратдан кейин ўқиладиган намоз 25.10.2015

Aссалому алайкум. Саволим шуки, ҳар доим таҳорат олганда икки ракат нафл намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

4194