Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума куни ғусл қилмаса ҳам бўладими? 14.10.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим қуйидагича: жунуб ҳолатда бўлмаса, жума намозига чиқиш учун ғусл қилмасдан таҳорат қилиб чиқса бўладими? Шошилинчда ёки вақт тиғиз бўлгани учун ғуслга имконият йўқ бўлиши мумкин? Шунда қандай йўл тутган афзал?

Булим Ибодат масалалари
5449
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жунуб одам ғусл қилиши шарт. Сабаби, жунуб (нопок) ҳолда намоз ўқилмайди, масжидга кирилмайди, Мусҳафни қўлга олиб қироат қилинмайди.
     Бизнинг ҳанафий мазҳабида (жунуб бўлмаган одамнинг) жума куни ғусл қилиши суннатдир. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким жума куни таҳорат қилса, нақадар яхши! Кимда-ким ғусл қилса, ғусл афзалдир” (Термизий, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
   Демак, киши жунуб бўлмаса, жума намозига таҳорат қилиб чиқса ҳам бўлади. Лекин, иложи бўлса, ғусл қилгани афзал. Чунки, таҳорат билан маълум аъзолар покланса, ғуслда баданнинг ҳамма қисми покланади. Жума намозига ювиниб, тараниб, покиза либосларни кийиб бориш яхши одатдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217693
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар