Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Стулда ўтириб намоз ўқиса бўладими? 11.10.2015

Савол:

    Ассалому алайкум. Кутубхонада, стулда ўтирган ҳолда намоз ўқиса бўладими? Кутубхона билан масжид ораси анча узоқ, бориб келишга вақт кетади. Шу сабабдан, соғ-саломат киши пешин, аср ва шомни стулда ўтириб ўқиши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
7290
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Туришга қодир бўлмаган одам ўтириб намоз ўқиса бўлади. Жумладан, бемор стул ёки креслога ўтириб намоз ўқиши жоиз. Бунда оддий касаллик эмас, очиқ-ойдин кўриниб турган касаллик эътиборга олинади. Жумладан, ерга ўтирса, қайтиб ўрнидан туролмайдиган, турли сабаблар билан боши айланадиган, туриб ўқиса, касаллиги зиёда бўладиган беморларгина ўтириб намоз ўқишлари мумкин. 
    Маълумки, қиём, руку ва сажда намознинг фарзларидандир. Қодир одам бу арконларни тарк этмайди. Туриш, эгилиш ва сажда қилиш каби рукнлар фақатгина ожиз (мана шу ишларга қодир бўлмаган) одам зиммасидан соқит бўлади. Бундай ҳолатда руку учун бироз эгилади, сажда учун рукудан кўпроқ эгилади. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, имо-ишора билан намоз ўқийди. 
     Хуллас, бемор намозни (стул ёки ерга) ўтириб ўқиши мумкин. Аммо тан-жони соғ одам ўтириб намоз ўқимайди. Чунки, соғлом одам учун намоздаги қиём, руку ва сажда фарздир. Мазкур рукнларсиз намоз тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Стулда ўтириб намоз ўқиса бўладими? 11.10.2015

Ассалому алайкум. Кутубхонада, стулда ўтирган ҳолда намоз ўқиса бўладими? Кутубхона билан масжид ораси анча узоқ, бориб келишга вақт кетади. Шу сабабдан, соғ-саломат киши пешин, аср ва шомни стулда ўтириб ўқиши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7290