Ассалому алейкум
Мавзу:

Тишларга брекет қўйдирса бўладими? 10.09.2015

Савол:

Савол: Ассалому алайкум, қори ака. Шариатимизда тишларга брекет қўйдириш мумкинми?

Булим Бошқа мавзулар
5875
Жавоб:

Жавоб: Ва алайкм ассалом. Тишларни тўғрилатиш икки хил бўлади: 

1. Агар бундан мақсад чиройини янада зиёда қилиш бўлса, тишни тўғрилатиш жоиз эмас. 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни, тишлар орасини очтирувчиларни, ҳусн учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатлаган! Менга нима бўлдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатлаган кимсаларни лаънатламасам!? Бу Аллоҳнинг Китобида бордир” (Бухорий, Термизий ва Насоий ривояти). 

2. Агар хилқатидаги айб-нуқсонни тўғрилаш, хунук тишларни бироз ростлаш учун қилинса, жоиз. 

    Юқорида келтирилган ривоятда айтилганидек, ўша ишлар “ҳусн учун”, бировга чиройли кўриниш учун бўлса, қораланади. Сабаби бунда ҳожат бўлмаган ҳолатда Аллоҳ яратган табиий хилқатни ўзгартириш иллати бор. Аммо бирон зарурат юзасидан, масалан, хасталикни даволаш учун бўлса, жоиз. 
     

     Баъзи кишиларнинг тишлари қийшиқ, олдига бўртиб чиққан ёки тартибсиз ҳолатда бўлиши мумкин. Ана шу камчиликни тўғрилатса бўлади. Бироқ тўғри тишни янада чиройли қилиш учун турли усулларни қўллашга рухсат этилмайди. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217186
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тишларга брекет қўйдирса бўладими? 10.09.2015

Савол: Ассалому алайкум, қори ака. Шариатимизда тишларга брекет қўйдириш мумкинми?

5875