Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилиш шартми? 25.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Яна бир саволим бор эди: ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олинадими ёки кейинги намозгача таҳорати бузилмаса, таҳоратни янгиламай намоз ўқиса ҳам бўлаверадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
5244
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилиш мустаҳаб. Ким хоҳласа, шундай қилади. Бунинг учун савоб олади. Лекин бир таҳорат билан бир неча вақт намозларни ўқиш мумкин. Масалан, пешинга олган таҳорати аср вақтигача бузилмаса, ўша таҳорат билан асрни ўқийверади.
     Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фатҳ куни барча намозларни бир таҳорат билан ўқиганлар, маҳсиларига масҳ тортганлар. Шунда Умар: “Сиз бугун олдин қилмаган ишни қилдингиз?” деб сўради. У зот: “Эй Умар, атайин қилдим”, дедилар (Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти).
     Бурайда отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз вақти учун таҳорат қилардилар. Фақат Макка фатҳ қилинган кун бундай қилмадилар. Ўша куни у зот банд бўлиб, пешин ва асрни бир таҳорат билан ўқидилар” (Ибн Хузайма ривояти).
     Шундан келиб чиқиб, гарчи таҳорати бўлса ҳам, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиш мустаҳабдир, вожиб эмас. Агар таҳорати йўқ бўлса, албатта таҳорат қилади. Чунки, таҳоратсиз ўқилган намоз қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилиш шартми? 25.09.2015

Ассалому алайкум, устоз. Яна бир саволим бор эди: ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олинадими ёки кейинги намозгача таҳорати бузилмаса, таҳоратни янгиламай намоз ўқиса ҳам бўлаверадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

5244