Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мусофир юртда масжидда жамоат билан намоз ўқиса қаср ўқийдими? 11.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Мусофир бўлиб ўзга шаҳар ёки юртда бўлсам намоз вақти масжитга тўғри келиб қолса имомга иқтидо қилиб ўқиш мумкинми? Ёки албатта қаср намоз ўқиш мажбурми? Жавоб учун олдиндан миннатдорман. Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин.

Булим Ибодат масалалари
5381
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабига кўра инсон камида уч кунлик масофада жойлашган жойга сафар қиладиган бўлса, ўз шаҳрини тарк қилганидан бошлаб намозларни қаср қилиб ўқишни бошлайди ва борган жойида камида ўн беш кун туришни режалаштирмаган бўлса, ўша ерда мусофир ҳисобланади ва токи уйига қайтиб келмагунча қаср ўқийди. Яъни, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъатдан ўқийди. Бу вожиб. Суннат намозларини эса ўқийверади.
    Уч кеча ва уч кундузлик масофа дейилганда туя юриши ва инсоннинг ўртача пиёда юриши бўйича шунча кун юриладиган масофа ирода қилинган. Энди, бу масофанинг узунлик ўлчовлари билан қанча масофани ташкил этиши борасида эса уламоларимиз 15 фарсах, 18 фарсах, 21 фарсах орасида турли хил қавлларни айтганлар. Ибн Нужайм (р.ҳ.) мазкур уч кечаю уч кундузлик йўлни 18 фарсах эканлигини қувватлаб, "ан-Ниҳоя" китобида фатво шунга кўра айтилганлигини зикр қилади. "Ал-Мужтабо"да эса мазкур масофа 15 фарсах бўлиши ҳақидаги қавл маъқулланган.
    Сафар масофасининг фарсах бўйича миқдори борасидаги бундай турлилик ҳамма жойнинг йўли қийин ва осонлиги жиҳатидан ҳар-хил эканлигидан келиб чиққан. Масалан, баъзи мамлакатларнинг шаҳар ташқариси йўллари текис ва равон бўлса, бошқа жойларда эса тоғлик ёхуд қинғир-қийшиқ йўл бўлиши мумкин ва ҳоказо. Хуллас, калом биз мазкур қавлларнинг ўртасини, яъни сафар масофаси 18 фарсах бўлади, деган қавлни оладиган бўлсак, энди унинг километрдаги ўлчамини билишимиз керак бўлади. Бир фарсах масофаси тақрибан 5.5 километрга тўғри келади. Уни 18 га кўпайтирсак, 99 километр масофа чиқади. Агар 15 фарсах деб олсак 82.5 километр бўлади. Абдулҳамид Маҳмуд Таҳмознинг "ал-фиқҳул-ҳанафий фий савбиҳил-жадид" китобида мазкур масофа 89 километр деб берилган.
    Демак, шунча масофага сафар қилган одам агар ўн беш кун туришни ният қилмаган бўлса, муқим ҳисобланмайди ва намозларни қаср ўқийди. Бордию, ўша ердаги масжидга кириб, жамоат билан ўқиса имомга иқтидо қилганлиги учун тўлиқ ўқийди. Чунки, имом тугатмасдан намоз тугатилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217288
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мусофир юртда масжидда жамоат билан намоз ўқиса қаср ўқийдими? 11.09.2015

Ассалому алайкум. Мусофир бўлиб ўзга шаҳар ёки юртда бўлсам намоз вақти масжитга тўғри келиб қолса имомга иқтидо қилиб ўқиш мумкинми? Ёки албатта қаср намоз ўқиш мажбурми? Жавоб учун олдиндан миннатдорман. Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин.

5381