Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Беш маҳал намозни битта қилиб ўқиса бўладими? 01.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Мен беш маҳал намознинг ҳаммасини бомдод вақтида битта қилиб ўқисам бўладими? Ишда вақт бўлмаяпти. Жавоб учун раҳмат!

Булим Ибодат масалалари
5453
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Овқат ейишга вақти бўлмаган одам эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқатни бир ўтиришда еёлмайди. Тўғрими? Унутмайлик, таом тананинг озуқаси. Намоз эса, руҳнинг озуқаси. Уни кунда беш маҳал, ўзининг белгиланган вақтида ўқиш керак.
      Намознинг вақти кирмасидан олдин ўқиш фарз бўлмайди. Ҳамма намозларни қазо қилиб, кечаси жамлаб ўқиш ҳам жоизмас. Сиз шундай йўл тутингки, аввало, намозингиз тўкис адо этилсин, ишингиз ҳам қолиб кетмасин! Аллоҳга кўпроқ дуо қилинг, Ўзигагина суянинг! Муаммоларни ҳал этувчи, ташвишларни аритувчи Ёлғиз Аллоҳдир!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217517
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Беш маҳал намозни битта қилиб ўқиса бўладими? 01.09.2015

Ассалому алайкум. Мен беш маҳал намознинг ҳаммасини бомдод вақтида битта қилиб ўқисам бўладими? Ишда вақт бўлмаяпти. Жавоб учун раҳмат!

5453