Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намозга келадиган ҳечким бўлмаса, азон айтиладими? 31.08.2015

Савол:

Ассалому аллайкум! Азон тўғрисида маълумот берсангиз? Мен Россияда ишлайман. Атрофимда намозга чақирадиган ҳеч ким йўқ. Шунда ҳам азон айтишим керакми? Азон намозга чақириш дегани. Шундай экан, чақиришга ҳечким йўқ. Айтишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. 

Булим Ибодат масалалари
6612
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Намозга азон ва такбир иқомат айтиш (вожиб қувватидаги) суннати муаккададир. Баъзи фуқаҳолар, жумладан “Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ” китобининг муаллифи Абу Бакр Косонийга кўра азон ва иқомат вожиб ҳисобланади. Демак, умумий маънода беш вақт намоз олдидан ва жума намози учун азон айтиш таъкидланган суннат ҳисобланади. У жамоат учун ҳам, ёлғиз намозхон учун ҳам суннат. Негаки, азон билан иқомат Ислом шиори ва белгиларидандир. Хоҳ масжидда, хоҳ уйда, хоҳ бирор саҳро, сайҳонлик, тоғ ва ҳоказоларда бўлса ҳам азон айтиш керак. Зеро, ёлғиз намоз ўқиётган инсоннинг ортида фаришталардан иборат унга кўринмайдиган бир жамоа ҳозир бўлади ва бирга намоз ўқийди. Шундай экан, ёлғиз ҳолда бўлсангиз ҳам азон айтиб қўйишингиз афзал. Байҳақий Салмон Форсий (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда қайси бир мусулмон қаерда бўлмасин намоз вақти келганда азон ва иқомат айтиб, намоз ўқиса, унинг орқасида икки томони кўринмайдиган даражада кўп сонли фаришталар жамоаси саф тортиб, бирга намоз ўқиши, рукуъ қилса, рукуъ қилишлари, сажда қилса сажда қилишлари ва дуосига омийн, деб туришлари айтилган. Ундан ташқари киши азон айтганда унинг товушининг кўламича мағфират қилиниши ҳам ҳадси шарифларда ворид бўлган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар: “азон айтувчига товушининг кўламича мағфират қилинади ва ҳар бир ҳўлу қуруқ унинг сўзини тасдиқлаб туради”. Товушининг кўламича мағфират қилинади дегани, товуши қаергача етиб борган бўлса, ўшанча ҳажмдаги гуноҳлари мағфират қилинади, деганидир. Азоннинг фазилати ҳақида бошқа кўплаб ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган.Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217522
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намозга келадиган ҳечким бўлмаса, азон айтиладими? 31.08.2015

Ассалому аллайкум! Азон тўғрисида маълумот берсангиз? Мен Россияда ишлайман. Атрофимда намозга чақирадиган ҳеч ким йўқ. Шунда ҳам азон айтишим керакми? Азон намозга чақириш дегани. Шундай экан, чақиришга ҳечким йўқ. Айтишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

6612