Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Хуфтонни субҳдан бир соат олдин ўқиса бўладими? 29.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Мен ишимга эрталаб туриб кетишим мунособати билан "шомдан сўнг уйқуга кетаяпман". Хуфтонни эса субхдан 1соат олдин ўқиб, бомдодгача бедор бўлиб, бомдод ўқиб яна уйкуга кетиб 3соатдан кейин ишга кетаяпман. Бу амалларимдаги хатойимни айтиб беринг?

Булим Ибодат масалалари
5443
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Хуфтон намозининг энг охирги вақти субҳи содиқ киргунча давом этади. Субҳи содиқ кирганда хуфтон қўлдан бой берилган бўлади ва қазоси ўқилади. Косоний “Бадоиъус-саноиъ”да шундай дейди: “бизнинг наздимизда хуфтоннинг энг охирги вақти субҳи содиқ отгунча давом этади”. Уламоларимиз, жумладан Имом Таҳовий “мушкилул-осор”да хуфтон намозининг вақтини учга бўладилар. Биринчи энг афзал вақт: уфқдаги шафақ йўқолиб, туннинг учдан бир қисми ўтгунча бўлган муддат ҳисобланади. Ундан кейин туннинг ярми киргунча бўлган вақт. Бу вақт афзалликда биринчи вақтдан пастроқ даражада бўлади. Туннинг ярми кириб бўлгандан кейинги вақт эса фазилатда аввалгилардан ҳам пастроқ даражани эгаллайди. “Туҳфатул-фуқаҳо”да айтилишича, уламолар қиш кунлари хуфтон намозини туннинг учдан бир қисми тугайдиган вақтгача кечиктиришни мустаҳаб яъни савоблироқ ва афзалроқ санаганлар. Туннинг ярмигача кечиктиришни эса макруҳ санаганлар. Шунга кўра сиз хуфтонни афзал пайтда ўқимаётган бўласиз. Аммо, моломики, субҳдан бир соат олдин ўқиб олаётган экансиз, намозингиз дуруст бўлаверади, гарчи бу қадар кечиктиришингиз макруҳ бўлса-да. Шу боис, хуфтонни илк вақтларида ўқиб олиб, кейин бомдод вақтигача истироҳат олишингизни афзал деб биламиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217501
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Хуфтонни субҳдан бир соат олдин ўқиса бўладими? 29.08.2015

Ассалому алайкум. Мен ишимга эрталаб туриб кетишим мунособати билан "шомдан сўнг уйқуга кетаяпман". Хуфтонни эса субхдан 1соат олдин ўқиб, бомдодгача бедор бўлиб, бомдод ўқиб яна уйкуга кетиб 3соатдан кейин ишга кетаяпман. Бу амалларимдаги хатойимни айтиб беринг?

5443