Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намозда шимни кўтариш ҳукми қандай? 29.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, муҳтарам устоз! Намоз вақтида торроқ шимни кўтариб, кейин саждага бориш намозни бузадими? Кейинги саволим ҳам намоз ҳақида: иккинчи, учинчи ва тўртинчи ракатларни бошлашда бисмиллоҳни айтмаса ҳам бўлаверадими? Жавобингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдираман!

Булим Ибодат масалалари
5597
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мўмин-мусулмон банданинг либоси ўзига ярашган, кенгроқ, авратини ёпувчи, муҳими, намоз ўқиш учун қулай бўлиши керак. Мўмин банда кийим танлаётганда модани эмас, биринчи ўринда ибодатда қулай бўлишини ҳисобга олиши лозим. Нега десангиз, жуда тор кийимда намоз ўқиш хушуга монелик қилади. Намозда хушуга халал берувчи ҳар қандай нарса макруҳдир. Ибодат чоғида такрор-такрор шимни кўтаравериш амали касир (кўп ҳаракат қилиш) бўлиб қолади. Маълумки, амали касир билан намоз бузилади.
     Бизнинг ҳанафий мазҳабига кўра, басмала Фотиҳа сурасининг 1-ояти эмас. Шунинг учун намозда Фотиҳани ўқиганда, бисмиллоҳни айтиш шарт қилинмаган. Аммо ҳар бир ракатда Фотиҳадан олдин бисмиллоҳ айтилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217538
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар