Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳар сафар рукуъ-саждага эгилганда бурундан сариқ сув келса нима қилиш керак? 28.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум ҳурматли Одилхон қори ака! Сизга ва масжиднинг барча ходимларига Аллоҳдан сиҳат-саломатлик, ишларингизга ривож сўраб, анчадан бери мени қийнаб юрган саволни беришга ижозат бергайсиз. Менда гайморит касаллиги бор. Ёз фасли келса (ҳаво иссиқ бўлса), намозда рукуъ-саждага борганимда бурнимдан сариқ рангли суюқлик келади ва ундан бир-икки томчиси ташқарига ҳам чиқади. Бошим тик турган ҳолда ўша суюқлик ҳеч келмайди. Фақат энгашганимда келади. Мен у суюқлик нима эканини билолмаяпман. Гайморитга тегишлими ёки оддий бурун сувими? Ўша суюқлик келиши чоғида ҳеч қандай оғриқ бўлмайди. Агар у суюқлик таҳоратни синдирувчи нарса бўлса, у ҳолда қандай йўл тутай? Таҳорат қилишдан олдин бурнимга пахта тиқиб олайми? Илтимос, шу масалада менга ёрдам беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажрингизни кўпайтириб берсин!

Булим Ибодат масалалари
5432
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сизга ҳам сиҳат-саломатлик ва офият ато қилсин! Гайморит туфайли бурундан келадиган сариқ сув йиринг ҳисобланади. Бурундан бундай суюқлик келиши билан таҳорат бузилади. Аввало мутахассис кўригига бориб даволанишингизни маслаҳат берамиз. Мазкур сув ҳар сафар эгилганингизда келаверадиган бўлса, унда сиз узр соҳиби ҳисобланасиз. Ва ҳар намоз вақтига таҳорат олиб, сўнгра бурнингизга пахта тиқиб олган ҳолда намоз ўқиб оласиз. Кейинги намознинг вақти кирганда яна таҳорат олиб, шу тариқа ўқийсиз. Даволаниб бу ҳолат барҳам топгунча ёки сиз айтганингиздек совуқ кунлар келиб, бурундан сув келиши тўхтагунча шу тарзда намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217496
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар