Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳожатхона ва ҳаммомнинг бир жойда бўлиши жоизми? 29.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум, қори ака. Саволим шундан иборат: агар чўмиладиган душхонада унитаз ҳам қўйилган бўлса, ораси тўсилмаган ҳолда бўлса, у хонада таҳорат олса, ғусл қилса бўладими?

Булим Ибодат масалалари
11341
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Аслида ҳожатхонада таҳорат қилиш мумкин эмас. Сабаби у ерда нажосат бўлади. Яна бундай жойларда турли зикрларни ўқилмайди. Аммо ҳозирда замонавий ҳаммомлар ёнида ҳожатхона ҳам қурилмоқда. Бунда ҳожатхонада канализация бўлиб, у ерда нажосат йиғилиб турмаса, яна тушган нажосат асари вақтида сув билан тозалаб турилса, ундай жойда таҳорат қилиш мумкин. Шунда ҳам ҳожатхона билан ҳаммом ўртасига бирон тўсиқ қилиш афзал (девор бўлиши шарт эмас). Мўмин-мусулмон банда ҳожатхона ва ҳаммомини покиза тутади, у ердаги нажосатларни вақтида тозалаб туради. Зеро, поклик имондандир.
    Таҳорат қиладиган жой покиза бўлса, ерга тушиб либосга сачраган сувнинг зарари йўқ. Аммо нопок жойда таҳорат қилинса, жумладан, ҳаммом нопок ҳолда бўлиб, сачраган сув либосга текса, уни ифлос қилади.
   Уламолар покиза ҳаммомда “бисмиллаҳ” дейиш жоизлигини айтишган. Аслида имконини топган одам ҳаммом ташқарисида таҳорат қилгани афзал, дейилади. Аммо покиза ҳаммомларда таҳорат қилишнинг ҳеч қандай кароҳати йўқ.
    Хуллас, аслида тагида нажосат йиғилиб турадиган ҳожатхона ва бошқа нопок жойларда таҳорат қилинмайди. Аммо ҳожатхонада канализация бўлиб, тушган нажосат вақтида сув билан тозалаб турилса, у энди ҳожатхона ҳукмида эмас. Бундай жойда таҳорат ёки ғусл қилса бўлади. Аниқроғи, мана шундай сифатга эга ҳожатхонанинг ҳаммом билан бир жойда бўлиши жоиз. Фақат бунда покликка эътибор бериш, нажосат асари қолиб кетишига, ёқимсиз ҳид чиқиб туришига йўл қўймаслик лозим. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217285
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳожатхона ва ҳаммомнинг бир жойда бўлиши жоизми? 29.01.2017

Ассалому алайкум, қори ака. Саволим шундан иборат: агар чўмиладиган душхонада унитаз ҳам қўйилган бўлса, ораси тўсилмаган ҳолда бўлса, у хонада таҳорат олса, ғусл қилса бўладими?

11341