Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намознинг қазосини ўқиш ҳақида

Савол:

Мен ҳозир Москвадаман. Намоз ўқишни бошламоқчи эдим. Бомдод намозини ўқиб,  пешин билан асрни қазо бўлса қазосини ўқисам бўладими?

Булим Ибодат масалалари
8603
Жавоб:

Намоздек эзгу ишни бошлашга азм қилганингиз учун Аллоҳ таоло беҳисоб ажру савоблар ёзсин ва ҳидоятда бардавом қилсин! Аллоҳ таоло ўзини мусулмон ҳисоблаган ҳарбир инсон учун кунда бешвақт намоз ўқишни фарз қилган. Ва мазкур намозларнинг ҳаммаси ўз вақтида адо этилиши лозим. Зеро, Қуръони каримда: “албатта, намоз мўминларга вақтли равишда фарз қилингандир!”, дейилган (Нисо сураси, 103 - оят).

       Яъни намоз фарз бўлса, унинг фарзларидан яна бири ҳарбир намозни ўз вақтида ўқишдир. Ўз вақтида ўқилмаса киши гуноҳкор бўлаверади. Аммо, барибир вақтидан ўтказиб юборилган намоз соқит бўлмайди, балки, қазосини ўқиб қўйиш шарт бўлади. Шундай экан, намозни имкон қадар ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилмоқ лозим. Мабодо зарурат юзасидан, қандайдир иложсиз ҳолатга тушиб қолиб, вақтида ўқиёлмай қолган бўлсангиз, албатта қазосини ўқиб қўйишингиз керак. Қазо намозларни ўқишнинг ўз тартиб - қоидаси бор. Бир кунлик намоз тўлик қазо қилинмаган бўлса, инсон кундаги тартиби бўйича ўқиши керак. Мисол учун бомдод ва пешин намози ўқилмаган ва аср намози вақти кирди. Шунда, аввал бомдод, кейин пешин намозининг фарзлари қазо қилинади. Сўнгра аср намози ўқилади. Бордию, қазо қилинган намозлар беш маҳалдан кўп намозни ташкил қилса, унда мазкур намозларнинг қазосини ўташда бу тартибга риоя қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217259
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намознинг қазосини ўқиш ҳақида

Мен ҳозир Москвадаман. Намоз ўқишни бошламоқчи эдим. Бомдод намозини ўқиб, пешин билан асрни қазо бўлса қазосини ўқисам бўладими?

8603