Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намозга фақат қалбдан ният қилса кифоями? 29.07.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Менда намозда ният қилиш вақтида қаттиқ васваса пайдо бўлади. Маълумки, ният қалбдан қилинади. Қуруқ тил билан қилинган ният тўғри бўлмайди. Менинг ниятим ҳам тўғри бўлмагандек туюлади. Бу масаланинг ечими қандай? Тилни қимирлатмасдан фақат ичида ният қилса бўладими?

Булим Ибодат масалалари
4869
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ўзингиз айтганингиздек, ниятнинг ўрни қалбдир. Яъни, ният қалбдан қилинади. Шундай экан, тилни қимирлатишга ҳожат йўқ. Аммо китобларда чин дилдан ният қилиш билан бирга қалбдаги сўзлар тил билан ҳам талаффуз этилса, намозга бўлган эътибор кучайиши, хаёл бир ерга жамланиши зикр қилинган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218620
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98113
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47140
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45553
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар