Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аёл киши шаҳватни қондириш учун сунъий воситалардан фойдаланса бўладими? 21.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Менга интернетни яхши билганим учун шу масала ҳақида билиб беришимни илтимос қилишди. Бир аёлни эрлари жинсий ожиз эканлар. Турмуш қуришганига 12 йил бўлибди. Бита фарзандлари бор экан. Айтишлари бўйича, умуман бу ҳақида (жинсий алоқа ҳақида) аёли билан гаплашмас экан. Аёли докторга мурожаат қилиш ҳақида сўз очса, жанжал қилар экан. Ана шу аёл жаҳл қилиб эрларининг олдиларида бегона эркак билан телефонда гаплашсалар ҳам индамас эканлар. Ўша аёл эридан талоқ талаб қилса бўладими? Ёки бўлмаса, сунъий нарсалар (протез) ишлатсалар бўладими? Чунки ёшлари катта бўлиб қолган экан, ундан ташқари эрим билан ажрашсам, ким мани оламан деб кутиб турибди, деган андиша ҳам бор экан. Ажрашсам қаерга бораман деб, нима қилишга ҳайрон экан. Қисқаси, сунъий олат ишлатиш мумкинми, шу ҳақида маълумот керак. Олдиндан раҳмат.

Булим Оилавий
61788
Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Аллоҳ бу аёлга Ўзи сабр ва ажрлар берсин, мушкулини осон айласин! Бу саволда бир неча савол жам бўлибди.

1. Ўша аёл эридан талоқ талаб қилса бўладими? – Ҳа, талаб қилса бўлади. Чунки, аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондирмаслик ажрашишга даъвогар бўлиш учун шаръан имкон беради. Бу нарса шариатимизда хулъ деб аталади. “Хулъ” сўзи луғатда ечиш, ажратиш маъносини англатади. Истилоҳда эса аёл ўз эри билан ўта чидаш қийин шароит ичида яшаётган бўлса, эрига маълум миқдорда молиявий эваз бериб, қози орқали ўзини ажратиб олишга айтилади. Ёки эридан ўртадаги сабаблар туфайли талоқ талаб қилганда эри рози бўлиб, бирор эвазсиз талоғини берса ҳам шу йўл билан шаръан ажрашса бўлади. Ундан сўнг давлат суд маҳкамаларига мурожаат қилиб, ҳолатни қонунан мустаҳкамлаб олиш мумкин.

2. Ёки бўлмаса, сунъий нарсалар (протез) ишлатсалар бўладими? – Йўқ, сунъий олат ва ҳоказолар билан ўз жинсий эҳтиёжларини қондиришга шариатда рухсат йўқ. Бу ишни уламолар шаръан ҳаром дейишган. Баъзи аҳли илмлар қачонки, эрининг мижози бироз сустроқ бўлса, оилавий муҳитни парокандаликдан сақлаб қолиш учун докторлар томонидан олатга бириктириладиган қандайдир ёрдамчи нарсалар воситасида аёлига яқинлик қилса бўлади, қабилида фатволар беришган. Аммо, бу умуман бошқа масала. Сиз сўраётган нарса эса аёл киши ўзи ёлғиз сунъий олат ва шунга ўхшаш нарсалар орқали шаҳватини қондириш ҳақида кетяпти. Бу иш ҳаром. Бинобарин, уни бажарса гуноҳкор бўлади одам.
     Инсон мана шундай мушкул ҳолатга тушиб қолганда Аллоҳга тақво қилса, чин маънода ўзини ҳаромдан тийишга ҳаракат қилса, Аллоҳ унга албатта бир йўл ва енгиллик пайдо қилади. Қуръони каримда: “Кимки, Аллоҳга тақво қилса, унга (мушкул вазиятдан) чиқар йўл қилиб беради” (талоқ сураси, 2-оят), дея марҳамат қилинган. Шундай экан, энг аввало Аллоҳ билан орамизни ислоҳ қилиб, бешвақт намоз, рамазон рўзаси каби зиммамиздаги фарз амалларни ўз вақтида адо қилишга одатланмоғимиз, шунингдек, шариат қайтарган барча ишлардан тийилиш лозим. Аллоҳдан чин ихлос билан сўрасак У бизнинг мушкулимизни осон қилади.
     Саволда тилга олинган аёл ажрашиб кетиш имкони бўла туриб, “энди бу ёшда мени ким ҳам хотинликка оларди?!”, деган андиша туфайли жинсий ожиз эр билан яшашда давом этаётган экан, энди сабр қилиши, шариат ҳаром қилган ишларни қилмаслиги ва яхшилик билан муаммони баратарф этишга ҳаракат қилиши лозим бўлади. Ҳар қандай дарднинг давоси бор, жумладан жинсий ожизликнинг ҳам.
Эрига аччиқ қилиб, ё бошқа сабаб туфайли бошқа эркаклар билан телефонда гаплашиб юриш эса умуман нотўғри ва ҳаром иш. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217072
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар