Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Эркак кўчага ясаниб чиқиши мумкинми? 27.10.2017

Савол:

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга саволим бор эди: эркаклар кўчага ясаниб чиқиши мумкинми?

Булим Ижтимоий масалалар
8927
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Эркак киши меъёрни билган ҳолда чиройли кийимларни кийиши, умуман доим юздаги холдек бўлиб юриши жоиз, балки мустаҳабдир. Сабаби динимиз покликка, гўзалликка чақиради. Саҳиҳ ҳадисларнинг бирида “Албатта Аллоҳ гўзалдир. Гўзалликни яхши кўради”, дейилган. Аммо эркак киши бунда, аввало, мубоҳ қилинган нарсалардан фойдаланиши, исрофдан тийилиши, тилло ва эркакларга ёт бўлган ялтироқ ва нозик либосларни кийишдан, кийган кийими билан кибр қилишдан сақланиши керак.

Кейин чиройли либос кийиб, фақат зоҳирга эътибор қаратиш, қалб ҳолатига бепарво бўлиш тўғри эмас. Балки чиройли либос кийиш билан бирга руҳий-маънавий покликка ҳам эътибор қаратилади.

Эркак чиройли кийим кийганда номаҳрам аёллар эътиборини тортишни мақсад қилмайди. Акс ҳолда гуноҳга ботади.

Демак, мусулмон эркак шариат белгилаб берган чегарадан чиқмаган ҳолда тоза ва чиройли либосларни кийиб юриши, одамларга очиқ чеҳра ва хушмуомала билан муносабатда бўлиши яхшидир. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217034
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Эркак кўчага ясаниб чиқиши мумкинми? 27.10.2017

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга саволим бор эди: эркаклар кўчага ясаниб чиқиши мумкинми?

8927