Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қази тайёрлашда чет элдан келтирилган ичакларни ишлатса бўладими? 20.02.2017

Савол:

     Ассалому алайкум. Ҳурматли Одилхон қори ака , бир яқин укамиз қази махсулотини тайёрлаш ва сотиш билан тирикчилик қиладилар. Аниқ бўлишича ўзимизни юртимиздаги сўйилган отларни ичаклари, юртимизда тайёрланаётган қази махсулотлари учун етмас экан. Шунинг учун отни ичаги чет элдан асосан Польша ва Монголиядан олиб келинар экан. Польша ахолиси асосан католик-насронийлар экан, Монголлар эса асосан буддистлар экан. Чет элдан , хусусан юқорида қайд этилган мамлакатлардан келтирилган ичакларни қази тайёрлашда ишлатилса тўғри бўладими ? Савол беришда камчилик бўлган бўлса, узур сўрайман. Бизларни илим олишимизга сабабчи бўлаётган сизга , сизлардан илим ўрганаётган бизларга хам Аллохни рахмати , барокати ва хайирликлари бўлсин.

Булим Фиқҳ
6979
Жавоб:

     Ва алайкум aссалом. Мусулмон одам ҳалол саналган, шариатга мувофиқ сўйилган ҳайвонлар гўштини ейиши мумкин. Сиз айтган ҳолатда бунинг аниқ ҳукмини айтиш қийин. Чунки Полша ёки Мўғулистондан келтирилган ичаклар қандай ҳайвонники, уларни ким томонидан, қандай ҳолатда сўйгани маълум эмас. Буни билмай туриб ҳалол ёки ҳаром деб бўлмайди. Шунинг учун бунақа вазиятда эҳтиёт тарафи олинади. Яъни, ҳалоллиги аниқ маҳсулотлар истеъмол қилинади, ҳаром, шунингдек, шубҳали нарсалардан сақланилади.
    Қази ва колбаса каби нарсаларни тайёрлашда ишлатиладиган ичаклар ўзимизнинг юртда ёхуд бошқа ҳарқандай мусулмон юртда сўйилган қўйлардан олинган бўлиши лозим деб ўйлаймиз. Чунки, аҳолиси мусулмон динига эътиқод қиладиган жойларда ҳайвонлар шаръий ҳалоллаб сўйилади ва ҳалол ҳайвон гўштлари истеъмолда асосий ўринни эгаллайди.
     Лекин, саволда тилга олинган ҳолат бизни бироз таажжубга солди. Биз қази тайёрлашда ўзимизда сўйиладиган қўйларнинг ичаги ишлатилишини билардик. Польша ёки Монголиядан келадиган ичаклардан тайёрланадиган қазилар ҳақида эшитмагандик. Эҳтимол, кимлардир шундай қилаётгандир. Лекин, мазкур эҳтимол туфайли юртимизда тайёрланган қазиларни еб бўлмайди дейдиган бўлсак, халқни жуда катта машаққат ва ҳаражга солиб қўйган бўламиз. Зеро, одамлар қази олаётганда қайси қази шаръий сўйилган қўйнинг ичагига солингану қайси бири Польша ёки Монголиядан келтирилган ичакка тиқилганини аниқ билмайдилар. Натижада одамлар ноқулайликларга дучор бўлиб қолишлари мумкин. Шунинг учун бу масалада аниқ билимга эга бўлмасдан қатъий бир ҳукмни айтиб бўлмайди. Агар кишида шундай гумон пайдо бўлиб қолса, энг яхшиси, диёнати жойида бўлган таниш инсонлардан харид қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217073
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар