Ассалому алейкум
Мавзу:

Кимларга дам солдириш мумкин?

Савол:

Ассалому алайкум. Дам солдириш ҳақида бир саволим бор эди: домлага борганимда, заъфарон деган ўсимлик бор экан, Маккадан олиб келинган. Ўшанда Ёсин сурасидан битта мубин ёзиб устига озгина сув қуйиб, 2 - 3 марта ичираркан. Бу табиий фойдали гиёҳ. Ёсин сурасидан ўқиб дам соларкан. Қўлимга тасбеҳ бериб, 3 та жойидан тутиб нима ниятингиз бўлса, ичингизда айтин, менга айтманг, ҳақингизга Худодан сўраб дуо қиламан, деди. Кейин тасбеҳ билан 2 - 3 марта урди.

      Дам солингандан кейин инсон ўзида қандайдир енгилликни ҳис қиладими? Дам соладиган инсон сизга биров ёмонлик қилаётганини ёки қилмоқчилигини билиши мумкинми? Ушбу хатти-ҳаракатлар ҳақида шариат нима дейди? Жавобиз учун олдиндан раҳмат!

Булим
6733
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Шариатда дам солиш бор. Сувга дам солиб ичиш ҳам жоиз. Аммо одам ўзига - ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи дам солувчи ҳузурига боради. Дам солувчи инсон қалбидаги нарсаларни, ғайбни – келажак ва ўтмишни билмайди, унга кимлар душманлик қилаётганини айтиб беролмайди. Агар шундай бўлса, у фолбин экан. Ундай кимсалар олдига борманг!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217022
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Кимларга дам солдириш мумкин?

Ассалому алайкум. Дам солдириш ҳақида бир саволим бор эди: домлага борганимда, заъфарон деган ўсимлик бор экан, Маккадан олиб келинган. Ўшанда Ёсин сурасидан битта мубин ёзиб устига озгина сув қуйиб, 2 - 3 марта ичираркан. Бу табиий фойдали гиёҳ. Ёсин сурасидан ўқиб дам соларкан. Қўлимга тасбеҳ бериб, 3 та жойидан тутиб нима ниятингиз бўлса, ичингизда айтин, менга айтманг, ҳақингизга Худодан сўраб дуо қиламан, деди. Кейин тасбеҳ билан 2 - 3 марта урди. Дам солингандан кейин инсон ўзида қандайдир енгилликни ҳис қиладими? Дам соладиган инсон сизга биров ёмонлик қилаётганини ёки қилмоқчилигини билиши мумкинми? Ушбу хатти-ҳаракатлар ҳақида шариат нима дейди? Жавобиз учун олдиндан раҳмат!

6733