Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намозхоннинг либоси қандай бўлиши керак? 13.08.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Кўча-кўйда ишлар билан юрамиз. Гоҳида кўп жойларда бўламиз. Зарурият билан ҳожатхонага кирилади... Саволим қуйидагича: кун бўйи битта кийимда юриб, ҳар хил жойларда бўлган ҳолда шу кийимда намоз ўқиса бўлаверадими ёки уйга бориб, намоз учун бошқа махсус кийим кийиб ўқиш керакми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

Булим Фиқҳ
15222
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Намозхоннинг либоси нажосатлардан пок бўлиши, авратни ёпиб туриши лозим. Кийимга нажосат теккани аниқ бўлса, уни покламагунча ўша кийимда намоз ўқиб бўлмайди.
     Агар кийимнинг кўп қисмига нажосат теккан бўлса, у билан ўқилган намоз бузилади, қайтадан ўқиш керак. Агар озроқ, аниқроғи бир дирҳам миқдорда теккан бўлса, жоиз. Фиқҳ китобларида оғир нажосатларнинг бир дирҳам миқдордагиси авф қилиниши айтилган. Бу қуюқ нажосатда бир дирҳамнинг вазнича бўлган миқдор яъни бир мисқол ёхуд йигирма қийрот вазндаги нажосат, суюқда эса дирҳамнинг юзаси миқдорича бўлган нажосат бўлиб, бу кафт очилган пайтда унинг ботиқ жойи миқдоричадир. Дирҳамнинг оғирлиги 2.975 граммни ташкил этади. Мана шу миқдордаги оғир нажосат либосга текканда, у билан ўқилган намоз тўғри бўлади. Сабаби бу миқдордаги нажосатдан покланиш қийин. Аммо, кийимга теккан нажосат мазкур миқдорга етган бўлса, ва кийимни алмаштиришнинг имкони бўла туриб, шу ҳолатда намоз ўқилса бу иш кароҳатдан холи бўлмайди. Бизнинг мазҳабда игна миқдоридаги сийдик ҳам авф қилинади. Бу баъзида қазои ҳожат қилаётганда бавлдан инсон либосига билинар-билинмас сачрайдиган пешобдир. 
     Нажосат билан чанг-ғуборнинг фарқи бор. Маний, бавл каби нарсалар либосга тегса, нажосат теккан жой яхшилаб ювиб ташланади. Агар кийимга чанг текса, чангни қоқиб намоз ўқиш мумкин. Усталар, оғир меҳнат билан шуғулланувчи кишилар алоҳида либос қилишлари одатий ҳол. Агар уларнинг либоси аслида пок бўлиб, чанг, занг каби нарсалар тегса, уларни ҳам қоқиб, ўша кийимда намоз ўқиш мумкин.
    Аслида кўчага кийиладиган кийимларга бирон нопок нарса тегмаган бўлса ҳам намоз учун алоҳида либос қилиб қўйиш мустаҳабдир. Чунки биз билган-билмаган ҳолда майда нажосат томчилари либосга тегиб кетиши мумкин.
     Демак, намозни покиза либосда ўқиш керак. Ибодат учун алоҳида либос қилиш қўйиш шарт эмас. Кўчага киядиган, асли пок иш кийими билан намоз ўқиса бўлади. Аммо имконини топганлар намоз учун алоҳида либос қилиб қўйсалар, яхши бўлади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, динимизда “ибодат либоси” деган тушунча йўқ. Бу бошқа миллат вакилларига хос. Мусулмон банда намозда ҳам, намоздан ташқарида ҳам пок бўлиши керак. Мусулмон банда намозда ҳам, намоздан ташқарида ҳам авратини беркитиши лозим! Валлоҳу аълам.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217653
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намозхоннинг либоси қандай бўлиши керак? 13.08.2016

Ассалому алайкум, устоз. Кўча-кўйда ишлар билан юрамиз. Гоҳида кўп жойларда бўламиз. Зарурият билан ҳожатхонага кирилади... Саволим қуйидагича: кун бўйи битта кийимда юриб, ҳар хил жойларда бўлган ҳолда шу кийимда намоз ўқиса бўлаверадими ёки уйга бориб, намоз учун бошқа махсус кийим кийиб ўқиш керакми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

15222