Умра зиёратчиларидан хушхабар
1.7.2016 5454

   “Умра – 2016” Рамазон мавсуми ўтган йиллардаги мавсумлар каби Юртбошимиз Фармонларига мувофиқ тузилган “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик кенгаши”нинг қарорлари ва тавсиялари асосида ташкил этилмоқда.
   Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир зиёратчига ТИУга қарашли “Зиё”студияси билан ҳамкорликда умра амаллари ҳақида тўлиқ маълумот берувчи Умра қўлланмаси китобчаси ва видеодиски тайёрланди. Шунингдек, уларга Ўзбекистон рамзи туширилган нимча ва сумка тарқатилди. Булардан ташқари, ҳар бир ҳаж ва умра сафарига борувчиларни тиббий томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилди. Жумладан, улар грипп ва менингококкнинг олдини олиш учун тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмланди.
   Шу йилнинг 25, 27 ва 28 июнь кунлари “Умра – 2016” Рамазон мавсумининг ишчи гуруҳи аъзолари, ошпазлар, шифокорлар, гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилардан иборат 672 нафари умра арконларини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига жўнатилди. Жидда шаҳри аэропортида уларни кутиб олишда ишчи гуруҳи аъзолари ва “Ал-Ҳидоя” ҳамкор ширкат вакиллари хизматда камарбаста бўлди. Ҳамкоримиз “Ал-Ҳидоя” ширкати томонидан Маккаи мукаррамада “Масжид ал-Ҳаром” дан 600 м. узоқликда жойлашган 4 юлдузли “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада Ҳарами набавийдан 150 метр узоқликда жойлашган “Сафва Мавадда” меҳмонхоналарида зиёратчиларимизга юқори савияда хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, уларни Жидда аэропортидан Мадина шаҳрига олиб бориш,
   Мадина шаҳридаги қадамжоларига олиб чиқиш, ундан Макка шаҳрига ташиш ва у ердаги зиёратгоҳларга олиб чиқишда замонавий шинам автобусларда хизмат кўрсатилмоқда.
    Меҳмонхоналарга жойлашгач, юртдошларимизга моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган ифторлик ва саҳарлик таомлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, ҳар бир зиёратчига адашиб қолмаслиги учун меҳмонхона маълумотлари акс этган билак тасмаси ва меҳмонхона карталари тарқатилди.
    Зиёратчиларимиз Мадинага келганларининг эртасидан ҳамда Маккага келганининг иккинчи кунидан бошлаб “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари, Уҳуд тоғи, “Нур” тоғи, “Мино”, “Муздалифа” ва “Арофот” водийсига зиёратга олиб чиқилмоқда ва улар мазкур муқаддас қадамжолар тарихи билан таништирилмоқда. Зиёратчилар ўз ибодатларини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этмоқдалар. Улар умра ибодатини бажариш давомида 3 кун Мадинада ва 7 кун Макка шаҳрида бўлишади.
    Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларидаги меҳмонхоналарда эркаклар ва аёллар учун алоҳида тиббиёт марказлари ташкил этилган бўлиб, мурожаат этишни истаган умрачиларимизга тиббий ёрдам шу ернинг ўзида кўрсатилиши имконияти тўла таъминлаб берилди.
    “Умра – 2016” мавсумининг рамазон мавсуми зиёратчиларини кутиб олиш ишлари шу йилнинг 5 июлидан 9 июлига қадар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Зиёрат чоғида юртдошларимиз муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, умра ибодатини адо этишлари давомида кўзда ёш билан яратиб берилган имконият ва шароитлардан мамнун ҳолда Юртбошимиз, ҳукумат раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари ҳақига хайрли дуолар қилмоқда.
   25 йиллик тарихга эга истиқлолимиз шарофати билан Умра амалларини адо этиш йўлида мол-дунё сарфлаб, довонлар ошиб, муқаддас диёр – Маккаи мукаррамада Каъбаи муаззамани тавоф қилиш бахтига муваффақ бўлган азиз юртдошларимизни жонажон Ватанига, ота-она, фарзандлари бағрига соғ-саломат қайтишларини Аллоҳ таолодан сўраб, Яратган парвардигор зиёратингизни қабул этиб, гуноҳларингизни мағфират айласин, деб қолгаймиз.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218892
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754