Мусулмон йигит ота-онасини ҳалокатдан қутқариш учун бир хафта елкасида кўтариб юрди
12.4.2018 3081

Мьянмалик мусулмон йигит қочоқлар лагерига етиб олиш учун етти кун давомида ота-онасини елкасида кўтариб юрди. Елкасидаги икки саватга отаси ва онасини жойлаштириб елкасида олиб кетаётган Муҳаммад Аюбнинг сурати ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди.

Фойдаланувчилар уни “Одамийлик рамзи” дея номлашди. Сафарга отланган Муҳаммад Аюб яланг оёқ, юпун кийимда мустақил ҳаракатланишга қийналадиган, қари ота-онасини икки саватга жойлаб, елкасига ортди-ю йўлга тушди. У тоғу-тошлар, дарё-ю ўрмонлардан ўтишга мажбур эди. Оғриқ, чарчоқ ва қўрқувни енгиб ота-онасини ҳалокат домида қолдирмаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилар эди у.

Лекин афсуски, бу билан унинг азоблари тугамади. Кутупалонг қочоқлар лагерига етиб келган йигит бу ердаги аҳвол ҳам ўта оғир, яшаш учун деярли шароит йўқ эканига гувоҳ бўлди. “Кутупалонгда 45 кун яшагач отам вафот этди. Онам эса фалажланган ва кўплаб жароҳатлари бор. Агар тезлик билан уни даволамаса у ҳам бу фоний дунёни тарк этиши мумкин”, дейди кўзида ёш билан Муҳаммад.

Муҳаммад Аюбнинг онаси Осиё Ҳотун 2008 йилда фалаж бўлиб қолган. Муҳаммад унинг ягона фарзанди. Аёл фақатгина фарзандининг бахтли келажагини исташини айтиб ўтди. “Муҳаммад менинг ягонам. Мен унинг бахтли бўлишини ва хаётда муваффақиятга эришишини истайман. Менинг ундан бошқа ҳеч кими йўқ”, дейди она.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217168
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24612