Баландликда нафас ололмаслик Аллоҳ каломида келган
5.12.2015 6715

    Инсон ҳаётда кислород ва ҳаво босимига эҳтиёж сезади. Нафас олганда ўпка кислород билан тўйинади. Фақат баландлик ортгани сари ҳаво босими ва бу туфайли қон айланишига тегишли кислород миқдори камаяди. Бунинг натижасида нафас олиш қийинлашади. Ўпка сиқилиб, кўкрак бўғилаётгандай, нафас ололмаётгандай бўлади.
   Мана бу оятда баландлик ортиши билан кўкракда пайдо бўладиган ўзгаришга ишора қилинган: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўксини (қалбини) Ислом учун кенг очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб Аллоҳга имон келтирмайдиганларга лойиқ жазони раво кўради” (Анъом сураси, 125-оят).
   Агар қондаги кислород керакли миқдордан кам бўлса, одам бир қанча касалликларга чалинади. Қаттиқ чарчоқ, бош оғриқ, бош айланиши, ошқозон бураши ва фикрлашнинг бузилиши каби аломатлар пайдо бўлади. Маълум бир баландликка кўтарилганда инсон нафас олиб чиқариши имконсиз ҳолга келади. Шу сабабдан бизнинг бундай баландликларда яшашимиз учун махсус кислород мосламаси ва кийимбошга эҳтиёжимиз тушади.
     Денгиз сатҳидан 5000-7500 метр юқорида бўлган киши нафас олиши қийинлашганидан ҳушидан кетиб қолиши мумкин. Шу сабабли самолётларда махсус кислород таъминотлари мавжуд. Самолётлар денгиз сатҳидан 9000-10000 метр юқорида учган пайтда капитан хонасида босимни тартибга солиб турувчи махсус механизмлар ишлайди...
     Юқорида зикр этилган оятдаги “осмонга кўтарилиб кетаётгандек тор ва сиқиқ қилиб қўяди” жумласи Қуръони каримнинг мўъжизаларидан биридир.

 

“Илоҳий мўъжизалар” китобидан олинди

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24637