Самарали тарбиянинг 18 усули
9.11.2017 4652

1. Фарзандингиз бирор ишни уддалай олмаётган бўлса ҳам уни мақтаб қўйинг. Чунки мақтов болага далда бўлиб унда ўзига ишонч туйғусини уйғотади ва янги ютуқларга эришишига ундайди.

 

2. Болани ҳеч қачон ўзини кераксиз буюмдек ҳис қилишига йўл қўйманг. Бир фарзандингизни иккинчисидан асло устун қўя кўрманг.

 

3. Фарзандингиз билан суҳбатлашганда унга ҳурмат кўрсатинг, катталардек муносабатда бўлинг, яхши иш қилса миннатдорчилик билдириб қўйинг. У билан мулойим оҳангда сўзлашинг.

 

4. Фарзандингизнинг ҳали гўдак эканини ҳам унутманг. Унинг ўйнаши ва дам олиши учун вақт ажратинг. Акс ҳолда фарзандингиз инжиқ бўлиб қолиши мумкин.

 

5. Фарзандингизга мустақил қарор қабул қилишни ўргатинг. Бунда сизнинг вазифангиз уларни тўғри йўлга йўналтириш ва танлов ҳуқуқини беришдан иборат бўлади.

 

6. Оилавий маслалаларда бирор муҳим қарор қабул қилишдан олдин болангизнинг фикрини сўранг. Масалан, нима овқат тайёрлаш, қандай рангли буюм сотиб олиш... Ана шундай маслаҳат сўрашингиз болада ўз фикрига эга бўлиш ва фикрини равон ифода этиш қобилиятини ривожлантиради.

 

7. Болангизнинг ютуқларидан хурсанд бўлинг. Бирор танловда ғолиб бўлса, имтиҳонни аъло баҳога топширса, бирор ютуққа эришса буни ихчамгина қилиб, оилавий байрам сифатида нишонланг.

 

8. Фарзандингизни ўзгалар билан қиёсламанг.

 

9. Фарзандингизнинг ҳар бир саволига диққат билан жавоб беринг. Бу билан унинг дунёқараши кенгайишига ёрдам берасиз ва атрофга қизиқиш уйғотасиз.

 

10. Ҳамиша берган ваъдангизни устидан чиқинг. Бажаролмайдиган нарса ҳақида ваъда берманг.

 

11. Болани жамоатга қўшилишга кўниктиринг. Бу билан фарзандингиз кўпчиликнинг орасида ўзини тутишни ҳамда бошқаларга кўмак бериш ва янги дўстлар орттиришни ўрганади.

 

12. Фарзандингиз учун дуо қилинг. Комил инсон бўлиб улғайишини сўраб дуода бўлинг.

 

13. Фарзандингизни умидсизликка тушмасликка ўргатинг. Ҳаётда учрайдиган кутилмаган синов ва қийинчиликлар қаршисида ўзини йўқотиб қўймаслиги учун баъзан жиддий вазиятларда ҳам ўзи қарор қабул қилишига қўйиб беринг.

 

14. Хато қилсангиз фарзандингиздан узр сўрашдан тортинманг. Бу билан фарзандингизда қилган хатолар учун тавба қилиш ҳиссини шакллантирасиз.

 

15. Фарзандингизни яхши ишлари учун рағбатлантиринг, лекин ошириб юборманг. Олий мукофот – қилган яхши амали учун олган савоби эканини эслатиб туринг.

 

16. Фарзандингизга китоб ўқишни ўргатинг. Ҳар куни фарзандингиз билан китоб ўқинг.

 

17. Фарзандларингизни яхши кўришингизни тез-тез такрорлаб, уларнинг сиз учун қанчалик қадрли эканини таъкидлаб туринг. Болангизни суйиб қучоқланг, ўпиб эркаланг. Зеро, фарзандини суйиб бағрига босиш ва ўпиб эркалаш –суннатдир.

 

18. Фарзандингизда яхши одатларга кичиклигиданоқ кўникма ҳосил қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, эрталаб барвақт туриб, юз-қўлини ювишни, таомдан сўнг идишларни йиғиштиришда ёрдам беришни ўргатиб боринг.

 

Қосимхон Бойханов

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217542
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24638