Ҳижратнинг моҳиятини
20.8.2017 3817

  Аслида ҳижрат қилиш термини мелодий 623 санадан бошлаб ишлатилган. Ушбу санада Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг амрига кўра Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар. Бундан олдин Макка мушрикларининг илк Исломга кирган янги саҳобаларни қийнаб азият беришлари кучайгач Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалаларга динини сақлаб қолиши учун Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат берган эдилар. Лекин катта ҳижрат нубувватнинг 13 санасида 623 йилда бўлди. Исломдаги ҳижрат деганда ҳам айнан мана шу ҳижрат яъни Маккадан Мадинага қилинган ҳижрат назарда тутилади.

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин илгариги пайғамбарлар ҳам «Роббим Аллоҳ», дегани учун ўз юртидан қувилган ва улар бошқа юртга ҳижрат қилишга мажбур бўлишган.
Ушбу терминни луғавий ва истилоҳий маъноларини ўрганиб чиқадиган бўлсак, “Ҳижрат” сўзи луғатда “кўчиш, тарк қилиш” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса динини ўйлаб куфр диёридан Ислом диёрига кўчиб ўтишга ҳижрат дейилади.

 

  Минг афсуслар бўлсинки, сўнги пайтларда динимизни таълимотини нотўғри талқин қиладиган кимсалар пайдо бўлиб қолди. Улар икки тоифага бўлинади. Бири шахсий мақсад ва ғараз йўлида динни нотўғри талқин қилса, иккинчиси сиёсий мақсадларни кўзлаб динни бузиб кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида мусулмонлар орасида ихтилоф ва тушунмовчилик келиб чиқяпти.

 

Ҳижрат сўзини англаш учун ундан олдин тўртта нарсани билишимиз керак бўлади:

 

1. Дорул ислом.

 

2. Куфр диёрининг таърифи.

 

3. Қачон ҳижрат қилиш лозим бўлади?

 

   Ислом диёрининг таърифи борасида бир неча фикрлар айтилган. Шуларнинг ичида энг мўтабари қуйидагича:
«Давлат раҳбари мусулмон бўлиб, аҳолисининг кўп қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган ва ислом арконларини адо қилишга монелик қилинмайдиган ҳар қандай давлат Дорул ислом яъни мусулмон ўлка бўлади».

 

Куфр диёри эса аксинча: «Ҳукумат мусулмон раҳбарнинг қўлида бўлмаган, аксар аҳолиси ислом динига мансуб бўлмаган ва ғолибан ислом аҳкомлари жорий қилинмаган юрт куфр диёри ҳисобланади».
Энди билишимиз керак бўлган учинчи нарса бу қачон ҳижрат қилиш лозим бўлади.

 

Агар куфр диёрида яшаётган мусулмонга динининг арконларини қилишга рухсат берилмаётган ва дини туфайли уни қийнаб азобларга гирифтор қилинаётган бўлса, динини сақлаб қолиши учун ундай одам куфр диёрини тарк қилиши лозим бўлади.
Аммо гарчи куфр диёри бўлсада, дин арконларини адо қилишга ҳеч қандай монелик ва тўсиқ бўлмаса, мусулмон киши бундай диёрни тарк қилиши дуруст эмас. Аксинча ўша ерда қолиб динни бошқаларга етказиши мандуб яъни ахши амал ҳисобланади.
Энди дорул исломда дин арконларини эмин эркин адо қилиш учун шароитлар яратиб берилган мусулмон ўлкадан бошқа диёрга ҳижрат қилишга дин йўлидаги ҳижрат дейилмайди ва у бу ҳижрати учун заррача ажрга эга бўлмайди. Бу луғавий маънодаги ҳижрат бўлиб қолади.

 

Фуқаҳолар ҳеч қанақа сабабсиз дорул исломни тарк қилишни макруҳ санашган. Ҳатто баъзи олимлар: «Ислмонинг беш аркони эмин эркин адо қилинадиган мусулмон ўлкани дин йўлида ҳижрат қиламан деб тарк қилиб бошқа ўлкага ўтишни гуноҳи кабира», дейишган.
Биз яшаб турган Ўзбекистон қандай ўлка? Фуқаҳоларнинг Дорул исломга берган таърифларига кўра бизнинг юртимиз Мусулмон ўлкага киради. Динимизнинг беш устунини адо қилишга барча шароитлар яратилган диёримизни дин учун деб тарк қилиб бошқа ўлкаларга бориш гуноҳ ва маъсият ҳисобланади.
Аллоҳ барчамизга тавфиқни ато қилсин!

 

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217244
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617