“УМРА-2016” РАМАЗОН МАВСУМИ ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ ЙИҒИЛИШИ
1.6.2016 3272

   Жорий йилнинг 31 май куни Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида “Умра-2016” рамазон мавсуми гуруҳ раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
   Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари М.Йўлдошев, Д.Бабаджанов, ЎМИ Матбуот котиби Ж.Нуриддинов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А. Шакиров, шифокор Қ.Абдуллаев ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.
   Тадбирда гуруҳ раҳбарлари томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, умра ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкил қилинадиган ишларнинг элликбошиларга тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.  
   Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам гуруҳ раҳбарларига маълумот берилди.
    Шифокор Қаҳрамон Абдуллаев зиёратчилар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида гуруҳ раҳбарларига зарур тиббий тавсиялар берди. Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217538
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24637