ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ БОШЛАНДИ
10.11.2015 4040

   2015 йил 9-12 ноябрь кунлари Тошкент ислом институтида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади.
   Ўқув-машғулот давомида мазкур ёрдамчилар “Ислом динидаги мазҳаблар, фирқалар ва оқимлар”, “Ҳанафийлик мазҳабининг мўътадиллиги”, “Хотин-қизлар ва ёшлар ўртасидаги ижтимоий иллатлар ва уларни олдини олиш чоралари”, “Мутаассиб оқимлар томонидан илгари сурилаётган сохта ақидавий қарашлар”, “Жамиятда ҳамда оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари” каби мавзулардаги маърузаларни тинглайдилар.
   Ўқув-машғулотдан мақсад мазкур ёрдамчиларнинг билим ва малакаларини ошириш, улар орқали жойлардаги аёл-қизларнинг диний-маърифий онгини ривожлантириш.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217734
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659